RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  3 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Криштиану Роналду: “Рауль яна 300та гол уришимга тилак билдирди” Новости

Криштиану Роналду: “Рауль яна 300та гол уришимга тилак билдирди”

Теги :  РоналдуРеал
“Мальмё”га қарши беллашувдан кейин Роналду ярим йиллик танаффусни бузиб, журналистларнинг ўйин ва рекорди ҳақида саволларига жавоб қайтарди.


- Рекорд билан табриклаймиз. Нималарни ҳис қиляпсиз?

- “Реал” либосини илк бор кийганимда ушбу рекордни янгилашни мўлжалламагандим. Лекин охирги учрашувларда буни тез орада қувиб ўтишимни билдим. Лекин энг муҳим нарса жамоа бўлиб қолаверади.

- Рауль сизга нима деди?

- У менга хабар юборди ва яна 300та гол уришимга тилак билдирди. У бу сўзларни чин юракдан айтганини биламан.

- Нега шунча пайт жим юрдингиз?

- Бу менинг қарорим эди: қачон хоҳласам, шунда гапираман ва клуб мени ОАВ билан мулоқот қилишга мажбур қилмади.

- Клубдан кимдир сизга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлдими?

- Ҳозир бундай нарсаларни муҳокама қилишнинг вақти эмас. Қачондир кимдир жим турганда нимадир жойида эмас деб ўйлашади. Бироқ ҳар ким хоҳлаганини ўйлайверсин.

- Қувончли лаҳзангизни бўлишни истамайман, лекин Пике айтган гап сизни асабийлаштирмадими?

- Ахмоқона савол.

- Қандай эканлигини билмайман, бироқ буни бериш менинг вазифам.

- Биласизми, нима учун ОАВ билан гаплашмайман? Ақлли инсонмисиз? Журналист бўлиш учун ақлли бўлиш лозим. Ёмон саволлар беришгани учун ОАВ билан мулоқотда бўлмайман. Сиз мендан 5 ой аввал бўлиб ўтган нарса ҳақида сўраяпсиз.

- Биз сиз ҳақингизда кўплаб яхши нарсаларни ёзамиз.

- Аммо бугун жамоа билан рўй берган яхши нарсалар ҳақида сўрашмаяти. Нега Пике билан муаммо боғланишини истайсизлар? Нега бу менга тааллуқли бўлиши керак?

- Сиз ажойиб рекордга эришдингиз ва шу сабабли микст зона (журналистлар интервью олишига мўлжалланган)га чиқишга қарор қилдингизми?

- Бошқа ўйинчилар ҳам гапиришди – ҳамиша бир хил футболчилар жавоб беравермайди. Президент ёки клуб раҳбарияти нега жим юрганим тўғрисида сўрашмади. Ҳамиша журналистларнинг саволларига жавоб берганман, бироқ бир сафар бу ҳолат ўзгарди.

- “Реал”да ушбу ёзда қолишингизга шубҳа қилганмидингиз?

- Келажагим “Реал” билан боғлиқ. Бу ерда бўлиш менга ёқади. Жамоа билан совринлар ютиб, ўзимни ажойиб ҳис қилишни хоҳлайман. Аввал ҳам айтганимдек, келажакда нима бўлишини билмаймиз.

- Сиз барчасидан қониқяпсизми?

- Ҳамма билан яхши муносабатдаман: президент, мураббийлар, клуб ходимлари. Профессионал ўйинчиман ва муносабатларим яхши.

- Ёзда “A Bola”га берган интервьюда сизни “Реал”дан кетказишни хоҳлаган инсонлар борлиги тўғрисида гапиргандингиз.

- Ҳеч ким келаси ёзда нима бўлишини билмайди. “Реал”да совринлар ютишга етарли имконият бор ва мен уларга эга чиқишни истайман. Бироқ келажакда нима кутаётганини билмайман.

- Дербида “Атлетико”ни ранжитишни истайсизми?

- “Атлетико”га қарши ўйинлар ҳамиша қийин кечади, рақиб ажойиб жамоага эга. Ўйинга тайёрмиз ва яхши ҳолатдамиз.

- Энди қайси рекордни янгилайсиз?

- Яна нимадир қолдими? (кулади)

Роналдунинг голларига тааллуқли яна бир маълумот. Ўнг оёғида 326, чап оёғида 90, бошида 83 тўп киритган. 417 голни Криштиану жарима майдони ичидан урган, 84тани эса ташқарисидан. 81 марта пенальтидан унумли фойдаланиб, 45 бор жарима зарбасидан тўп киритишга эришган.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика