Крауч: “Аввалги Моуринью қайтди”
09 фев 2020 08:25
Новости
Крауч: “Аввалги Моуринью қайтди”
“Ҳозир биз кўраётган Моуринью яна аввалги ҳолатига қайтди. “Манчестер Сити”га қарши баҳсда у ўзини қандай тутганини барча кўрди. У айнан аввалги, доим жамоатчилик марказида туришни истайдиган, жанговор, меҳрибон-қария Моуринью. Жозе ҳаммага ҳам ёқмайди, аммо менимча, у яна ўзини қайта кашф этди. Мураббий “Тоттенҳэм”га келганида кўзлари ёниб турганди. Жамоадаги ишлари жудаям яхши кечмаётганди, аммо “Сити”га қарши баҳсда аввалги Моур барчанинг кўз ўнгида қайта намоён бўлди.
Почеттинонинг ҳалигача ҳурмат қиладиган, унинг истеъфосидан афсусланаётган лондонлик фанатлар агар Моуринью май ойида жамоа билан бирор совринга эга чиқса, нима дейишаркан? Мен “Тоттенхэм” совринни қўлга киритишини жудаям истайман ва жамоага португалиялик мураббийдек ҳеч ким тезкор ўзгариш қила олмаган бўларди” дея Краучнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии