RU

Последние новости

18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  0 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  1 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  14 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  8 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  39 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  2 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  10 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  5

"Краснодар" тарихидаги энг яхши 7та жамоа Новости

"Краснодар" тарихидаги энг яхши 7та жамоа

Бугун эътиборингизга "Краснодар" тарихидаги энг яхши 7та жамоа маълумотларини тақдим этамиз.
7. "Краснодар" 2008 - бошланиши


Муввафақият: Спорт принципига тўғри келмаган ҳолда биринчи дивизионга чиқди.

Мураббий: Владимир Волчек.

Асосий юлдузлари: Дмитрий Извеков, Андрей Гуськов.

Футболни ёқтирадиган миллардерлар Россия ҳудудларида кам учрайди. Шу сабаб Сергей Галицкийнинг паст лигаларда юрган "Краснодар"да пайдо бўлиши ҳам кутилмаган ҳол бўлди. Россиянинг энг бой инсонларидан бири ўз "болалари" билан бир неча йиллар давомида премьер-лигага чиқиш ва еврокубокларда иштирок этиш учун ҳаракат қилишини айтган. 2008 йилда "Краснодар" лицензия ва иккинчи дивизионда иштирок этиш учун руҳсат олади.

Қисқа вақт ичида жамоа таркиби тузилади. Унда ёш ва унча машҳур бўлмаган бўлмаган футболчилар йиғилди. Жамоадаги энг машҳур футболчилари ҳозирги кунда "Шексна" таркибида тўп тепаётган Дмитрий Извеков ва "Торпедо"нинг айни дамдаги ўйинчиси Андрей Гуськов бўлган. "Краснодар" мавсумни кучли учликда якунлади, аммо бу натижа "шаҳарликлар"ни биринчи дивизионга чиқиши учун етарли бўлди. "Краснодар"дан тепада жойлашган клублар юқори лигада иштирок этишдан бош тортди ва бу ҳолат қуйи лигаларда одатий ҳисобланади.

6. "Краснодар" 2009 - "ўнлик"ка кириш


Муваффақияти: биринчи дивизионда учинчи ўрин

Мураббий: Владимир Волчек, Нурбий Хакунов

Асосий юлдузлари: Сергей Мирошниченко, Евгений Калешин, Азим Фатуллаев

"Жануб" зонасида учинчи ўринни олган жамоа биринчи дивизионда кураша олиши қийинлиги маълум эди. Шу сабабли клуб трансфер бозорида фаол иштирок этишга мажбур бўлди. Жамоа таркиби 80 фоиз ўзгарди. "Краснодар" ўзида эркин агент мақомига эга бўлган футболчиларни олди, аммо жамоадаги кўп футболчилар ижара асосида олинган эди.

"Краснодар" шундай қийин ҳолатда 2009 йилги мавсумни бошлади. Лекин бу вазиятга қарамай, жамоа янги футболчилари бир-бири билан жуда тез чиқишиб кетди ва биринчи дивизионда яхши жамоага айланишди. "Краснодар" етакчилар сафида эмас эди, аммо аутсайдерлардан ҳам анча узоқда бўлган. Мавсум сўнгида "Краснодар" турнир жадвали марказида, ўнинчи ўринда қолди ва шу билан улар ўзларининг шахсий рекордларини ўрнатишди.

5. "Краснодар" 2010 - элитага йўл


Муввафақияти: Спорт принципига тўғри келмаган ҳолда биринчи дивизионга чиқди.

Мураббий: Сергей Ташуев.

Асосий юлдузлари: Алексей Ботвиньев, Николай Марков, Игорь Пикушак.

Бир йил ичида биринчи дивизионнинг кучли ўнлигига кирган "Краснодар" келаси мавсумда ўз олдига Премьер-лигага чиқиш мақсадини қўйди. Бу натижага эришиш учун навбатдаги трансфер ишларини йўлга қўйишга тўғри келди. "Краснодар" таркибини Пазин, Комков, Пикушак, Марков (ҳозирги кунда ўша таркибдан қолган ягона футболчи) ва бошқалар тўлдиришди.

Бундан ташқари, мураббийлар штабидан ҳам ўзгаришлар юз берди. "Краснодар"га ҳозирги "Анжи" бош бошқараётган Сергей Ташуев бош мураббий бўлди. Ташуев қисқа вақт ичида жамоани биринчи дивизон фаворитига айлантира олди. Биринчи айланада "Краснодар" етакчилар сафида борди, аммо иккичи айланадаги омадсизликлар уларга премьер-лигага чиқиш учун ҳалақит бермади ва уларга омад кулиб боқди. "Сатурн" ўша мавсумда инқирозга учради ва турнирни тарк этди. "Краснодар" биринчи дивизонда мавсум якунларига кўра бешинчи ўринни олди, аммо "Сатурн" бўшатган ўрин айнан "шаҳарликлар"га насиб қилди. Сабаб - яхши инфраструтура ва бир маромдаги молиявий ҳолат.

4. "Краснодар" 2011/12 - элитадаги биринчи қадамлар


Муввафақияти: премьер-лигада тўққизинчи ўрин.

Мураббий: "Славолюб Муслин.

Асосий юлдузлари: Никола Дринчич, Отар Марцваладзе, Юра Мовсисян.

"Краснодар" элитага чиққанидан сўнг Сергей Ташуев жамоани тарк этади. Клубни муваффақиятга эришиши учун тажрибалироқ, рус футболида кўп нарсани кўрган мураббий бўлиши керак эди. "Краснодар" "Локомтив"да ишлаган Славолюб Муслин билан шартнома имзолайди. Серб устозининг тажрибаси "буқалар"га катта ёрдам беради.

"Краснодар" ўша мавсумда 44 та турда иштирок этади, чунки Россия премьер-лигаси илк бор янги тизимга ўтаётганди. Эслатма: жамоалар 30 учрашувдан кейин, иккита саккизликка бўлинишади.

Элитанинг янги жамоаси кўп турли мавсумда бошқа клубларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо улар иккинчи саккизталикдан ўрин олишди. Энди улар премьер-лиганинг қолган 14та ўйинини кучсиз жамоалар билан ўтказиши керак эди.

3. "Краснодар" 2012/13 - триумфга тайёргарлик


Муваффақияти: премьер-лигада 10 ўрин.

Мураббий: Славолюб Муслин.

Асосий юлдузлари: Игорь Смольников, Жоазиньо, Юра Мовсисян.

Премьер-лигадаги биринчи омадли мавсумдан кейин, жамоа олдига катта мақсад қўймади. "Краснодар"даги барча жамоани ФНЛга тушиб кетмаслигини хоҳларди. Купчиликнинг фикрича, юқори лигада жон сақлашга уриниш омадсизликка олиб келишини таъкидлайди.

"Краснодар" бу мавсумда ўтган йилги натижани яхшиламади ва яна ўнинчи бўлди. Жамоа премьер-лигада қолиш вазифасини бажарган бўлсада, Славолюб Муслин жамоани тарк этишига тўғри келди. Бунга сабаб мураббий жамоани ўстира олмади. "Краснодар" Юра Мовсисянни "Спартак"ка яхшигина маблағга пуллайди ва унинг ўринга бразилиялик Вандерсонни олиб келади.

2. "Краснодар" 2013/14 - Кононов жамоаси


Муваффақияти: Премьер-лигада бешинчи ўрин, Россия Кубоги финали.

Мураббий: Олег Кононов.

Асосий юлдузлар: Андреас Гранквист, Роман Широков, Жоазиньо, Вандерсон, Ари.

Вандерсон 2012/13 йилги мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурарига айланади ва бир йилдан кейин Россиянинг энг иқтидорли ҳужумчилари сафига киради. Ари, Жоазиньо, Вандерсон иштирокидаги бразилияликлар учлиги рақиблар ҳимоясига катта муаммоларни ёғдиришни бошлайди ва уларга ярим ҳимоя чизиғи яхшигина ёрдам беради. Широков, Газинский ва Мамаев ҳужумчиларни тўп билан таъминлашдан чарчамасди, аммо турли ҳил сабабларга кўра, улар бирга майдонда тўп тепишмаган.

Россия чемпионатини кучли бешликда якунлаган "буқалар" яна Россия Кубоги финалига ҳам йўл олишади. Финалда "Краснодар"га "Ростов" рақиб бўлди. Ўйиндан олдин клуб раҳбари Сергей Галицкий - учрашув муҳим аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлайди. "Буқалар" ўзининг илк финалида мағлубиятга учрайди, аммо бу натижа ҳеч кимни ҳафа қилмайди. Жамоа ервокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

1. "Краснодар" 2014/15 - Европани забт этиш


Муваффақияти: -

Мураббий: Олег Кононов.

Асосий юлдузлар: Андреас Гранквист, Одил Аҳмедов, Жоазиньо, Вандерсон.

"Краснодар" янги мавсумни энг кучли жамоалардан бири сифатида бошлади. Москвага йўл олган Широковнинг ўрнига "Анжи"дан Одил Аҳмедов келди, Вандерсон ва Жоазиньо эса ҳеч қаерга кетмади. "Краснодар" Европа лигаси квалификациясини омдали бошлади. "Буқалар" "Реал Сосьедад" майдонида кичик ҳисобда мағлуб бўлади, аммо рус давлати вакиллари испанларни ўз уйида илиқ кутиб олиб, 3та гол билан кузатиб қўйишади.

"Краснодар" қийинчиликсиз Европа лигасининг гуруҳ босқичига йўл олади. "Буқалар" еврокубокда "ўлим гуруҳи"дан жой олди. Россия жамоасига гуруҳда "Эвертон", "Лилль" ва "Волфсбург" рақиб бўлди. Уч турдан сўнг "Краснодар" гуруҳда на фаворит ва на аутсайдер. Шу сабабли уларнинг "муваффақияти" деб номланган банд ижобий натижа билан тўлдирилади деган умиддамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика