Ковач: “Хоффенхайм” ҳақли ғалабага эришди
06 окт 2019 09:05
Новости
Ковач: “Хоффенхайм” ҳақли ғалабага эришди
Бавария” бош мураббийи Нико Ковач Бундеслига 7-турида “Хоффенхайм”дан (1:2) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Биз сешанба куни Лондонда намойиш этган чиройли ўйинни Мюнхенда такрорлай олмадик. Биринчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик. Қулай имкониятлар бўлди ва улардан самарали фойдаланишимиз шарт эди. Аммо ҳал қилувчи зарба етишмади. Иккинчи бўлимда эса кутилган ўйинни намойиш эта олмадик, кўплаб хатоларга йўл қўйдик, рақибга босим ўтказа олмадик. Умуман олганда, “Хоффенхайм” уч очкони қўлга киритишга муносиб эмасди, деб айта олмаймиз”, дея Ковачнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Айни пайтда “Бавария” Бундеслигада 14 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. “Хоффенхайм” эса 8 очко билан 11-поғонага кўтарилиб олди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии