RU

Последние новости

19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  0 18:50Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Шорта" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  21 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  1 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  1 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  3 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  6 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  3 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  5 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  13 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  2 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  2 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  2

Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги" Новости

Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите Шри-Ланкага қарши кечган баҳсдан сўнг (10:0) ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Дастлабки ғалаба билан табриклайман. 10-0 ҳисобида ғалаба қозондик. Дастлабки учрашувдан бундай йирик ҳисобдаги ғалаба кутган эдингизми?

- Барча мақтовлар жамоага бўлиши керак. Биз бу ўйинга тайёр эдик. Кеча ҳам бу ҳақда гапириб ўтган эдим. Биз рақибларни ўрганиб чиқдик ва улардан нималар кутишни биламиз. Йирик ҳисобдаги ғалабага қарамай, ҳали ҳам яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Эртадан яна тайёргарлик кўришда давом этамиз. Мақсадимиз - Осиё Кубоги.

- Гуруҳдаги жамоаларнинг даражаси юқори эмас. Бугунги ҳисоб ҳам бунга исбот бўла олади. Нима деб ўйлайсиз, бундай учрашувларда терма жамоамиз ўйин сифатига кўпроқ эътибор қаратиши керакми ёки урилган голлар сонига?

- Иккаласи ҳам. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Танаффусда қизлар билан гаплашдим ва биз ҳисоб 5:0 бўлишига қарамай, ўйинимизни янада яхшилашимиз кераклигига келишиб олдик. Сифат ва натижа ҳам муҳим. Бугунги ғалаба - келажак учун қўйилган бир қадам.

- Бош ҳакамнинг қарорларига қандай баҳо берасиз?

- Айрим вазиятларда ҳакамнинг қарорига қўшилмадим. Лекин умумий олганда барчаси яхши ўтди.

- Ҳозир Ўзбекистонда энг иссиқ об-ҳаво. Бундай шароитларда футбол ўйнаш қанчалик қийин бўлмоқда?

- Мен учун жуда қийин(кулади). Умумий олсак, бугун унчалик иссиқ бўлмади. Биз қуёш ботгандан сўнг ўйнаяпмиз. Бу ҳам қўшимча қулайлик туғдиради. Албатта, бу +20 эмас, +35, лекин барибир биз футбол ўйнамоқдамиз.


Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика