RU

Последние новости

20:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2 (матнли трансляция)  20 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  23 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  44 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  28 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Коста-Рика бош мураббийи: "Улар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича" Новости

Коста-Рика бош мураббийи: "Улар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича"

23 сентябрда бўладиган Жанубий Корея ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан аввал меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес расмий матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот қилди.

"Жанубий Кореяга қарши ўйнаш ёқимли. Жамоамизда вазият яхши, деярли барча соғ. Ушбу ўйинни ўртоқлик ўйини деб бўшаш хато бўлади, чунки жаҳон чемпионати бошланишига оз қолди. Терма жамоада ёш футболчилар кўп. Эртанги ўйинда яхши натижа қайд этиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Жанубий Кореянинг кучи? Улар жуда яхши жамоа. Биз Қатардаги мундиалда Японияга қарши ўйнаймиз, шундай экан Корея билан баҳс жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга. Кореяликлар сафида Европада ўйнайдиган футболчилар етарлича. Уларга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ушбу тўқнашув жамоамиз кучини кўрсатиб беради.

Сон Хён Минни тўхтата олсак учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин. Чунки жуда кучли футболчи ва айни дамда яхши формада. Уни ўйиндан узиб қўйишга ҳаракат қиламиз, лекин Жанубий Корея бир футболчига боғланиб қолган жамоа эмас" - дейди Коста-Рика устози Луис Фернандо Суарес.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика