RU

Последние новости

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  4 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  16 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

"Косонсой": Чиройли ва тезкор голлар эвазига йирик ғалаба Новости

"Косонсой": Чиройли ва тезкор голлар эвазига йирик ғалаба

"Косонсой" кеча Фарғонанинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасини қабул қилди.
Биринчи бўлимнинг 11 дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Ҳимоячиларимиз йўл қўйган хатодан унумли фойдаланган рақибларимиз дарвозамизга гол киритишди. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Учрашувнинг 38-дақиқасига келиб Давлатбек Ёрбеков рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, якунда чиройли гол ва 1:1. Биринчи бўлим ҳудди шу ҳисобда якунига етди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари анча ишончли тарзда футбол ўйнашди. 50-дақиқага келиб жарима тўпини ўша "стандартлар қироли" Сардор Сотиволдиев дарвозага йўллаб қўйди ва ҳисобни 2-1га тенглаштирди.

Фаоллик яққол биз томонга ўтди. Орадан 2 дақиқа ўтиб рақибларимиз яна қўполлик ишлатишди. Энди бу сафар жарима зарбасини биринчи гол муаллифи Давлатбек Ёрбеков ўнг томондан жуда чиройли ҳолатда дарвозага йўллаб, рақибларимизни жазолади. Ўйин тизгинини қўлга олган жамоамиз яна 2дақиқадан сўнг ҳужум уюштирдию Энди бу сафар Даврон Исоқовнинг берган узайтмасини йолғиз қолиб кетган Бобур Каримов дарвозага йўллаб қўйди. Ҳисоб 4:1. Энди бу сафар жамоамиз тўпурари Даврон Исаковга яна қўполлик ишлатишди. Бу ҳолат ҳам орадан уч дақиқа ўтиб юз берди. Пенальтини аниқ амалга оширган Даврон ўзининг голларини 6тага етказиб олди. Якунда тезкор ва чиройли голлар эвазига мавсумдаги биринчи йирик ғалаба қўлга киритилди Бу ғалабадан сўнг жамоамиз турнир жадвалида 15-очко билан  2-ўринни банд қилиб турибди. "Косонсой" бу йилги мавсум 7-тур давомати бўйича 14та гол киритиб Шарқ минтақасида энг кўп гол киритганлар рўйхатини ҳам бошқариб бормоқда. Кейинги учрашув 13-май куни ўйингоҳимизда Тошкентнинг "Пахтакор-2" жамоаси билан бўлиб ўтади. Жамоамизга бўлажак беллашувларда омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.

7-тур. 8 май (жума)
«Косонсой» (Косонсой) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 5:1. 1513 томошабин.
Ҳакам: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,6, Ш. Миржалалов (Тошкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 8,2, Р. Фозилов - 9
Назоратчи: Р. Каратаев (Тошкент вилояти.).
Голлар
: Давлатбек Ёрбеков (38, 52), С. Сотиволдиев (50), Б. Каримов (54), Д. Исоқов (57-пен) – Б. Махтиралиев (11).
Огоҳлантиришлар: Н. Адамҳонов (7), А. Абдубоқиев (42), М. Жамолов (56) – Р. Тоҳиров (50), С. Бурҳонов (57).
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика