RU

Последние новости

12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  2 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   17 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  5 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  42 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  15 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0

Коронавируснинг А Серияга таъсири, Италия Дербиси ва 26 турнинг бошқа ўйинлари ҳақида Новости

Коронавируснинг А Серияга таъсири, Италия Дербиси ва 26 турнинг бошқа ўйинлари ҳақида

Бугун Италия элитасида 26 тур ўйинларига старт берилади.

Ўтган ҳафта 10та ўйиндан 4таси Италияда тез тарқалиб кетган коронавирус туфайли қолдирилган эди. Бу муаммога қарамай, учрашувларнинг бир қисми бўлиб ўтди: "Ювентус" ва "Лацио" ғалаба қозонди ҳамда "Интер" билан Скудетто учун муросасиз кураш олиб боришмоқда. Ўз позициясини жиддий равишда яхшилаган "Наполи" 6-ўринга чиқиб олди. Аввало, бу "Верона" ва "Парма" ўз ўйинларини ўтказмагани билан ҳам боғлиқ бўлди.

Турнир жадвалининг охирги ўринларини банд этиб турган беш жамоадан 4таси баҳс ўтказди, аммо очко ололмади. СПАЛ ва "Брешиа" элитадан чиқиб кетадиган жамоалар қаторида бўлиб туришибди ва ҳар турда борган сари қуйи дивизионга тушиб кетишларига мумкин бўлиб қолмоқда.

 

Италиянинг 3 футболчиси коронавирусга чалинди 


Тур интригалари

Бўш стадионлар. Коронавирус туфайли Италия Дербиси ва яна 4та учрашув томошабинларсиз ўтади. Агар ўтган тур баҳсларининг бир қисми янги тарқалган касаллик сабаб бекор қилинган бўлса, энди бу ҳафтада элитанинг ярмидан кўпроқ ўйини мухлисларсиз ўтказилади:

"Удинезе" – "Фиорентина" (шанба)
"Милан" – "Женоа" (якшанба)
"Парма" – СПАЛ (якшанба)
"Сассуоло" – "Брешиа" (якшанба)
"Ювентус" – "Интер" (якшанба)


Иккинчи давра учрашувининг асосий ўйини Туринда бўлади-ми?

Италиядаги марказий учрашувлардан бири Туринда бўлиб ўтади. Ушбу ўйин элита пешқадамини бутунлай ўзгартириб, жорий мавсум олтин медалга ким эга чиқишини аниқлаб қўйиши мумкин. Скудетто учун кечадиган пойгада "кальчо" мухлислари ўзгариш бўлишини бир неча йилдан бери кутишмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу мавсум мамлакат чемпионлигига нақд 3та клуб даъвогарлик қилмоқда ва улар орасида энг кучлисини аниқлаш қийин бўлмоқда. "Лацио" "зебралар"дан бир очко, "Интер" эса 6 очкога ортда қолмоқда. Бироқ миланликларнинг захирасида ўтказилмаган битта ўйин бор.

Биринчи давра учрашувида "Ювентус" "Жузеппе Меацца" стадионида "Интер"ни 2:1 ҳисобда мағлуб этганди. Ўзаро илк учрашувдан кейин етарлича вақт ўтди, "Интер" қишки трансфер ойнасида таркибини анча кучайтириб олди, улардан энг муҳими ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен бўлди. Туринда бўлиб ўтадиган баҳс жуда муҳим. Чунки мавсум сўнгида тўпланган баллар сони бир хил бўлса, ўзаро учрашувлар орқали чемпион аниқланади.

Италия дербисидан аввал "Ювентус"нинг асосий юлдузи Криштиану Роналду фикрлари билан ўртоқлашди: "Бу ўйин худди "Реал Мадрид" – "Барселона" учрашуви каби ажойиб ўтади. Бизни дам олиш кунида фантастик баҳслар кутмоқда. Эсда қоларли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз".


Сардинияда иккинчи давранинг омадсизлари

Декабрь ойида "Кальяри"га еврокубокдаги рақобатчи сифатида қаралаётган ва энг яхши жамоалар тўртлигидан ҳам ўрин олганди, бироқ сўнгги 10 турда клубнинг барча ишлари орқага кетди. "Россоблу" 10 турда 4та дуранг қайд этди ва 6 марта мағлубиятга учради. Натижада улар 6-поғонадан 11-ўринга тушиб қолишди.

"Рома" ўтган тур "Олимпико" стадионида "Лечче"ни 4:0 ҳисобда мағлуб этди. Бу учрашув сўнгги икки ой ичидаги иккинчи ғалаба бўлди. "Жаллоросси" сўнгги 5 турда 10та гол урди, аммо яна худди шунча тўп ўтказиб юборди. Ҳафта мобайнида энг суст ўйин намойиш этган жамоа — "бўрилар" эди. Улар Бельгияда "Генк" билан дуранг (1:1) ўйнашди.


Марказий учрашув

"Ювентус" - "Интер"

"Ювентус" Чемпионлар Лигаси доирасида "Лион"га имкониятни бой берди (0:1) ва энди бор умид ишончли ғалабага эришиш кутилаётган жавоб учрашувидандир. Чемпионатнинг ўтган турида "зебралар" СПАЛни (2:1) мағлуб этишди. "Ювентус" ҳозирча турнир жадвалининг пешқадами бўлиб турибди.

Агар охирги ойдаги салбий натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларни етарлича санаш мумкин: "Верона"дан (1:2) ва "Наполи"дан (1:2) учралган мағлубият, Кубокда "Милан" билан дуранг (1:1) ҳамда Франциядаги аламли мағлубият. Бироқ бир нарсани айтиш жоизки, туринликлар фақат меҳмонда ютказишган. "Ювентус" уйда бир марта "Сассуоло" билан дуранг ўйнаб (2:2), бир очкога эга бўлганди.

"Интер" Европа Лигаси доирасида "Лудогорец" (2:1) билан ўйнади ва кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди. Ўшанда "Интер"нинг таркиби асосий эмасди, яъни Антонио Конте бир нечта ўйинчиларини асрашга қарор қилганди. Агар турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, ҳозирда миланликлар "Ювентус"дан 6 очко ортда қолишмоқда, лекин уларнинг захирасида 1та қолдирилган ўйин борлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Сўнгги баҳсларда "Интер" "Лацио"га (1:2) имкониятни берди, "Аталанта", (1:1) "Кальяри" (1:1) ва "Лечче" (1:1) билан дуранг ўйнади.

"Лацио" - "Болонья"

Римлик "бургутлар" "Ювентус" ортидан одим қадам ташлашмоқда. Бу ўйин муҳим аҳамият касб этади, айниқса, Италия Дербиси бўладиган бир пайтда. Сабаби агар "Интер" Туринда ғолиб бўлса, "Лацио" биринчи ўринга чиқиб олиш имкони анча юқори бўлади. Ҳозир жамоанинг асосий муаммоларидан бири таркиб билан боғлиқ. Клуб капитани Сенад Лулич касалхонада, у билан бирга ҳимоячи Франческо Ачерби ҳам бор. Ҳужумчи Чиро Иммобиле шамоллаганди, лекин хабар қилинишича, ўйинчи соғайибди ва майдонга тушишга тайёр экан.

"Болонья" ўтган тур "Женоа"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг (0:3) ҳали ўзига келолмади. Уйда "Удинезе"га қарши баҳсда 1:1 ҳисобдаги дуранг қайд этилди. "Россоблу" ҳозир анча қийин аҳволда, жароҳат ва дисквалификация туфайли бир нечта футболчиси сафдан чиққан. Бу эса ўйин сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Милан" - "Женоа"

"Россонери" ўтган ҳафта Флоренцияда уч очко қўлга киритолмади, аммо бунга етарлича имкони бор эди. Анте Ребич иккинчи таймда ҳисобни очди, аммо мезбонлар ўйин охирига қадар натижани сақлаб қололмадилар. Хорватиялик ҳужумчи мавсумнинг иккинчи ярмида 7та гол уришга муваффақ бўлди, у тўрт турдан бери кетма-кет гол урмоқда.

"Милан"нинг асосий муаммоси жароҳат билан боғлиқ. Генуяликларга қарши баҳсда голкипер Жанлуижжи Доннарума, ҳимоячи Симон Кьяер ва ярим ҳимоячилар Лукас Билья ва Раде Крунич майдонга тушмайди.

"Женоа" кучайишда давом этмоқда. Аввалги турда жамоа "Лацио" билан (2:3) ажойиб ўйин ўтказди, лекин очко ололмади. Бироқ генуяликлар элитадан чиқиб кетиши мумкин бўлган клублар учлигидан ўрин олган. Агар улар бугунги баҳсда очкога эга бўлсалар, элитадаги ўринни сақлаб қолишга имкониятлари янада ошади.

"Лечче" - "Аталанта"

"Лечче" Римда ўзининг ғалабали ва голли сериясини давом эттиролмади: жамоа йирик ҳисобда (4:0) "Рома"га мағлуб бўлди. Ҳаттоки, бу натижадан кейин ҳам "Лечче"да етакчилик қилиш имконияти юқори эди. Аммо...

Бергамо клуби охирги ўйинни Чемпионлар Лигаси доирасида "Валенсия"га қарши ўтказди ва ишончли ғалабага (4:1) эришди. "Аталанта" чемпионат доирасида айтарли қийинчиликка учрамайди, ҳозирда 3 очкога "Рома"дан ортда қолмоқда (кўчирилган учрашув ҳам бор). "Аталанта" ажойиб формада, жароҳат билан боғлиқ муаммоси йўқ. Шунинг учун, Леччедан ғалаба билан қайтиш эҳтимоли жуда юқори.

"Кальяри" - "Рома"

Ўтган турдаги "Верона"га қарши баҳс бекор қилинди, шунинг учун "россоблу" бугунги ўйинга тайёргарлик кўриши учун етарлича вақтга эга бўлди. Сардинияликлар бугунгача қайд этган натижалари жуда ёмон: ғалабасиз 10та ўйин (4 дуранг ва 6 ғалаба). Римликларга қарши уй учрашувида дисквалификация қилинганлар қаторида ярим ҳимоячи Найтан Нандес ҳамда жароҳатланган Паоло Фараго ва Лео Паволетти бор. Қолган футболчилар майдонга тушишга шай бўлиб, бу йилдаги илк ғалабани қайд этишга тайёр турибдилар.

"Рома" эса олдинги турда ҳеч бир қийинчиликсиз "Лечче"ни янчиб ташлади (4:0). Лекин бир тарафдан римликларнинг омади келиб қолди. Сабаби рақиб жамоа гол уришга яхшигина имконияти бор эди, аммо улар бундан унумли фойдаланолмадилар. Европа Лигаси доирасидаги баҳсда бироз бошқа "Рома"ни кўрдик. Римликлар "Генк" билан 1:1 натижани қайд этганига қарамай, унчалик зўр ўйнолмади. "Бўрилар" рақибга қараганда анча кам вазият яратди ва кам ҳужум қилди. Рим клуби ҳозирда аввалги "Рома"дан анча фарқ қилади. Қолаверса, футболчилар мавсумнинг иккинчи ярмида бироз ишончсиз ўйин намойиш этмоқдалар.


Шунингдек, ушбу турда:
"Удинезе" - "Фиорентина"
"Парма" - СПАЛ
"Сассуоло" - "Брешиа"
"Сампдория" - "Верона" учрашувлари ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +2   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика