Компютер ўйини туфайли Германия ЖЧ-2018да муваффақиятсиз натижа қайд этди
17 июл 2018 11:10
Новости
Компютер ўйини туфайли Германия ЖЧ-2018да муваффақиятсиз натижа қайд этди
Омманинг севимли жамоасига айланган немислар гуруҳ босқичида қолиб кетди ва баҳона излаш бошланди. Омадсизлик, чарчоқ, кўз тегиши, лаънат, ҳаммаси сотиб олинган - тахминлар кўп. Аслида эса ҳаммаси бошқача бўлган: Футболчилар соатлаб Fortnite ва FIFA ўйнашган.
Оддий одам учун профессионал футболчиларнинг ҳаёти зерикарлидек кўриниши мумкин: Тинимсиз машғулотлар, қатъий кун тартиби, танқидчи журналистларнинг эътибори ва кўплаб тақиқлар. Бироқ футболчиларга ҳам ўйин кулги керак. Бутун дунёни маҳф этаётган Fortnite ўйинидан сақланиш учун бункерга яшириниш керак, шундагина "қироллик жанги" номли касаллик футболчиларга етиб бормайди.
Матбуот берган маълумотларга кўра, мультфильмли жанг Германия терма жамоаси учун ҳақиқий бош оғриғига айланди. Жаҳон чемпионати пайтида футболчилар соатлаб Fortnite ва FIFA ўйинида беллашишган. Тушунтиришлар фойда бермаган - спортчилар тонгги соат тўртгача компютер олдида ўтиришган. Раҳбарият футболчиларни ўйлаб хонадаги Wi-Fi ларни ўчириб қўйишга мажбур бўлган, аммо бу жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишга ёрдам бермади.
Франция ҳамда Хорватия ўртасидаги ЖЧ-2018 финалида Fortnite га жой топилди. Антуан Гризманн гол уриб, уни ўша ўйиндагидек нишонлади.
Комментарии