RU

Последние новости

21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  16 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  22 20:50Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  7 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  22 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0

Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман" Новости

Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессининг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ўйинидан ҳайратда эканлигини билдирди ва мухлислар у билан бўлган ҳар бир дақиқани қадрлаши зарурлигини айтди.

"Интер Майами"нинг ўзига хос футболчиси бор. Менимча, у билан ёшимиз тенг. У қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман. Биз ҳамон унинг ўйинларини завқ билан томоша қиляпмиз. Месси майдонда бўлган ҳар бир лаҳзани қадрлашимиз керак деб ўйлайман", – дейди мутахассис.

Афсонавий аргентиналик футболчи "Порту"га қарши ўйинда (2:1) тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

"Интер Майами"нинг навбатдаги ўйини Бразилиянинг "Палмейрас" клубига қарши кечади. Учрашув 24 июнь куни 06:00 да бошланади. Ҳар икки жамоа плей-оффга чиқиши учун дуранг натижа ҳам кифоя қилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика