Коман: "ПСЖни қанчалик яхши кўришимни ҳамма билади, аммо "Бавария" кейинги босқичга чиқиши учун боримни бераман"
08 мар 2023 21:51
Новости
Коман: "ПСЖни қанчалик яхши кўришимни ҳамма билади, аммо "Бавария" кейинги босқичга чиқиши учун боримни бераман"
Бугун "Бавария" ва ПСЖ ўртасида ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини бўлиб ўтади.
Ушбу ўйин ҳақида "Бавария" футболчиси, биринчи ўйиндаги ягона гол муаллифи Кингсли Коман фикр билдирди.
"ПСЖни қанчалик яхши кўришимни ҳамма билади. Буни кўп ҳам гапирмаганман. Клубга ҳурмат билан қарайман. Бироқ, бу қарама-қаршиликда "Бавария" кейинги босқичга чиқиши учун боримни бераман.
Нега биринчи учрашувда голимни нишонламадим? Ўйин бошида мухлислар мени роса ҳақорат қилишди, аммо мен ўзимга "бир неча инсон мени фикримдан қайтара олмайди" дедим. Гол урганда нишонлагинг келади, аммо мен собиқ клубимга бўлган ҳурматимни кўрсатдим. Бугун гол урсам, албатта нишонлайман", -дейди Кингси Коман.
Маълумот учун, "Бавария" – ПСЖ учрашуви 01:00 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии