Кокорин кечирим сўради
05 фев 2019 12:58
Новости
Кокорин кечирим сўради
"Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин октябрь ойи бошидаги иши учун кечирим сўраб очиқ хат ёзди ва айбларини тан олди.
"Салом! Мен, Александр Кокорин мухлислар, жамоадаги йигитлар ва мураббийлар штабидан кечирим сўрамоқчиман. Спортчи сифатида бундай қилмаслигим керак эди, кечиринглар.
Ҳақоратга бўлган реакциям меёридан ортиқ эди, аммо можародан сўнг кечирим сўрадим ва зарарни қоплашга тайёрман. Бу ишдан тўғри хулоса чиқардим. Келажакдаги бўш вақтимни спорт ва оиламга бағишламоқчиман. Қўллаб-қувватлаш учун раҳмат. Сизнинг Сашангиз" - деб ёзилган эди мактубда.
Эслатиб ўтамиз, ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий 8 октябрь куни Москвада иккита жанжал кетлтириб чиқарган эди. Бунинг оқибатида 3 киши жабрланди. Суд жиноятчиларга 2 ой қамоқ жазоси тайинлаганди, кейинроқ бу муддат яна 2 ойга узайтирилди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии