RU

Последние новости

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  68 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  15 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди Новости

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Эртага, 7 август куни Таиланд пойтахти Бангкокда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилади.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони АГМК мусобақанинг "B" гуруҳида "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат" (Ироқ) ва "Ар Райан" (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

Бугун мусобақа олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида олмалиқликлар устози Александр Петровнинг фикрларини келтириб ўтамиз.

- Жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Осиё чемпионатида кучсиз рақиблар бўлмайди. Гуруҳимиз анча жиддий. Эртанги учрашувга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз, жамоамизнинг иштиёқи жуда юқори, ўйинга бўлган ёндошув ҳам ўзгача даражада. "Таи Сон Нам" жамоасига қарши жиддий кураш кечади. Мақсадимиз мусобақани ғалаба билан бошлаб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этиш.


Эртанги учрашувда АГМК сариқ либосда тўп тепади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика