RU

Последние новости

16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  1 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  1 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  8 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8

Киберспорт. Артур Бабаев ўйнайдиган "Evil Geniuses" жамоаси "The Boston Major"нинг чорак финалига чиқди Новости

Киберспорт. Артур Бабаев ўйнайдиган "Evil Geniuses" жамоаси "The Boston Major"нинг чорак финалига чиқди

Олдинроқ Ўзбекистонда туғилган Dota 2 ўйини бўйича жаҳоннинг етакчи киберспортчиларидан бири ҳисобланган Артур Бабаев ("Arteezy") ҳақида эълон қилган эдик.

Ушбу киберспортчимиз айни дамда ўз жамоаси ("Evil Geniuses") билан АҚШнинг Масачусетс штатидаги "Ванг" театрида бўлиб ўтаётган соврин жамғармаси 3 млн. доллар бўлган "The Boston Major-2016" турнирида иштирок этмоқда.


Кеча Артур Бабаев бошчилигидаги "Evil Geniuses" жамоаси ушбу мусобақанинг нимчорак финалида "Wings Gaming" билан кураш олиб борди. Ҳамюртимиз ўйнайдиган жамоа рақибларини икки ўйинда ҳам мағлуб этиб, турнирнинг чорак финалига чиқишди. Энди "Evil Geniuses" чорак финалда Россиянинг машҳур "Virtus.pro" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин 9 декабрь куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Пул ютуқлари:

1-ўрин. 1 000 000 доллар.

2-ўрин. 500 000 доллар.

3-4-ўринлар. 250 000 доллардан.

5-8-ўринлар. 125 000 доллардан.

9-16-ўринлар. 62,500 доллардан.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика