RU

Последние новости

10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  0 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  7 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  8 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14

Кейн фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган олти вариант Новости

Кейн фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган олти вариант

Харри Кейн борасида анчадан буён турли миш-мишлар юради.

Англиялик форвард ана кетади, мана кетади дейилади-ю, аммо у ҳамон "шпорлар" таркибида. Бироқ вақт ўтмоқда ва Кейн 26 ёшни ҳам қаршилаб улгурди. Шундай ажойиб ҳужумчи ҳамон совринларсиз қолмоқда. Айнан шу сабаб у бошқа клубга кетишни истамоқда. 

"Мен "Тоттенхэм"ни жуда яхши кўраман ва клуб билан бирга ўсишни, ғалабаларга эришишни истайман. Лекин мен олдимга энг улуғ мақсадларни қўяман ва тарихда энг яхши ҳужумчилардан бири бўлиб қолиш билан бирга, совринлар ютишни ҳам истайман. Жамоам тўғри йўналишда ҳаракатланаётганига ишона олсам, бу ерда охиригача қолишга тайёрман. Агар бундай бўлмаса — ҳамма нарса бўлиши мумкин".


Мавсум якунида "Тоттенхэм" ЕЧЛга чиқа олмаса, бу эса ҳозирги ҳолатда ҳақиқатга жуда яқин, Кейн клубини алиштириш борасида янада жиддийроқ ўйланиб қолиши мумкин.

Агар Харри Лондон клубини тарк этишга қарор қилса, фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин деган саволга жавоб қидириб кўрамиз. 

"Манчестер Сити". Габриэль Жезус барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Билдирилган ишончни бразилиялик оқлай олмаяпти. Баъзи ўйинларда топ даражада ўйин кўрсатса-да, у барибир жамоанинг иккинчи ҳужумчисилигини билдириб қўймоқда. "Шаҳарликлар"га ҳужумчи керак. Серхио Агуэро ҳам вақт ўтиши билан ёшроқ бўлиб қолмайди, шу билан бирга ҳамон у ҳам кетиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Томонлар ўртасидаги келишув 2021 йил 30 июнга қадар давом этади ва муддат узайтирилиши борасида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ.

Кейн Пеп Гвардиола жамоасига ортиқча муаммосиз киришиб кета олса керак. Англиялик ҳужумда Агуэро билан бирга ҳам, якка ўзи ҳам самарали ўйнай олади. Коронавирус туфайли юзага келган вазият ва эҳтимолий молиявий муаммолар ҳам "Манчестер Сити"ни тўхтата олмайди.

"Манчестер Юнайтед". Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Кейннинг кейинги манзили айнан "қизил иблислар" макони бўлиши керак. Ягона савол ҳозирги МЮ Харри истаётган нарсаларни – совринларни бера оладими? Шу жиҳатни инобатга олмай турсак, Оле-Гуннар Солскьяер учун бу ажойиб трансфер бўларди ва Харри ҳужумда Маркус Рашфорд билан бирга АПЛнинг энг кучли жуфтликларидан бирини ҳосил қиларди. 

"Барселона". Каталония клуби ҳамон Неймарни қайтариш ҳақида ўйламоқда, лекин қанча вақт ўтди ҳамки бу амалга ошмади. Луис Суарес 33 ёшда ва у нисбатан кўпроқ жароҳатланадиган бўлиб қолди. Кейн жамоада уругвайликни алмаштира оларди, лекин бу осон бўлмайди – сабаби у олдинги планда бўлишга ўрганган, Испанияда эса Лионель Мессининг соясида бўлишга мажбур бўлади.

"Реал Мадрид". Мана нечинчи йилдирки, клуб мухлислари Карим Бенземанинг даври ўтди деб ўйлашмоқда, аммо француз ҳамон асосий таркиб футболчиси бўлиб қолмоқда. "Галактикос" ойлик маошларига сарфланаётган суммани камайтириш мақсадида бўлажак трансфер ойнасида таркибда "тозалаш" ишларини ўтказишлари кутилмоқда. Лекин шу билан бирга "Реал" ўрганганимиздек катта трансферларга ҳам қўл уриш ниятида. Агар Кейн жамоасидан кетадиган бўлса, "Реал Мадрид" варианти ҳар икки томон учун ҳам реалликка яқиндек. 

"Ювентус". "Бьянконеррилар" – ҳозир дунёнинг энг кучли ўйинчиларини "жўнатилаётган" Италиянинг ягона клуби. Ўйлаб қаралса, "Ювентус"да фақатгина битта "тоза" форвард – Гонсало Игуаин бор. У фаолиятининг охирги даврини бошидан ўтказмоқда. Аввалроқ ҳам туринликлар Кейнга қизиқиш билдирган, лекин томонлар аниқ гапларга ўтишмаганди. 

"Интер". Антонио Конте жамоаси варианти фақатгина Лаутаро Мартинес "нерадзурри"ни тарк этса амалга ошиши мумкин. Аргенитналик хизматларига "Барселона" қизиқиб қолган. Футболчи шартномасидаги товон пули 111 миллион евро. Конте "Челси" бош мураббийи бўлган вақти ҳужумчи ҳақида шундай деганди:
"Мен учун Кейн – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Агар битта ҳужумчи танлашим керак бўлса, унда Кейнни танлардим".
"Харри – етук футболчи. Жисмонан бақувват, тўп билан ҳам, усиз ҳам жуда яхши ҳаракат қила олади, тўп учун курашда, ҳаводаги дуэлларда ҳам фаол, ҳар икки оёғида кучли зарба бера олади".
"Агар кимдир Кейнни сотиб олишни истаса, бу камида 100 миллион фунтга тушарди. Камида. Форвард учун бундай нарх белгиланиши, у чиндан кучли футболчи эканлигини билдиради".

Нима бўлган тақдирда ҳам жуда кўп нарса коронавирус пандемиясига боғлиқ. Агар мавсум якунига етказилмаса, Харри Кейн катта эҳтимол билан ўз ўрнида қолади ва ҳеч ким уни сотиб ололмайди. Бироқ 26 ёшли футболчи совринлар ютиш учун ва бунда жамоасига ёрдам беришга барча томондан тайёр. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика