Кэрролл кроссовка кийиш вақтида жароҳат олди
23 авг 2015 11:00
Новости
Кэрролл кроссовка кийиш вақтида жароҳат олди
«Вест Хэм» ҳужумчиси Энди Кэрролл бир неча ҳафтадан сўнг сафга қайтади.
«Йигитлар билан бирга шуғулланаяпман. Формамни тиклаб сафга қайтишим учун бир неча ҳафта керак. Яқин орада майдонга қайтади», – деб ёзади Кэрролл ўз твиттерида.
Daily Mail нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчи кроссовка кийиш жараёнида тўпиғини шикастлаб олган. Эслатиб ўтамиз, Кэрролл тиззасини операция қилдиргач февраль ойидан буён майдонга тушгани йўқ.
Ўтган мавсумда Кэрролл 14та ўйинда 5та гол урди.
Комментарии