RU

Последние новости

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  2 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  63 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  8 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди? Новости

Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди.

Ундан 24 нафар футболчи ўрин олди. 23 футболчи ўтган ойги йиғинга ҳам чақирув олганди. "Пахтакор" вакили Умар Адҳамзода терма жамоа учун янги ном сифатида қайд этилди.

Ўтган мавсумда "Нефтчи"даги ажойиб ва сермаҳсул ўйинларидан кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтган чап қанот футболчиси Қатар ва КХДР билан учрашувларга терма жамоа сафида тайёргарлик кўради.





Рўйхатга эътибор қилсак чап қанот ҳимоясида ўйнай оладиганлар Шерзод Насруллаев, Фарруҳ Сайфиев ва Умар Адҳамзодани кўришимиз мумкин. Хўш, Катанец чап қанотга шунча футболчини нима қилади?

Менимча бош мураббий Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрмоқда. Шунчаки охирги ўйинларга эътибор қиламиз:


КХДР билан ўйинда Сайфиев 71-дақиқада ўнг қанот ҳимоячиси Алижонов ўрнига майдонга тушган.

Узбекистан

Jaloliddin Masharipov - 20'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

КНДР

Стадион: 24205 зрителей

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Остон Урунов (Аббосбек Файзуллаев)
71'  Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Фаррух Сайфиев)
87'  Jaloliddin Masharipov (Акмаль Мозговой)
87'  Элдор Шомуродов (Бобур Абухаликов)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)


Эрон билан ўйинда Сайфиев асосий таркибда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди ва 46-дақиқада ўз ўрнини Алижоновга бўшатди.

Узбекистан

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 3

10/10/2024, 20:00

0
:
0
Завершен

Иран

Стадион: 33829 зрителей

45'
90'
19'  Фаррух Сайфиев
30'  Одилжон Хамробеков
46'  Фаррух Сайфиев (Khoziakbar Alidzhanov)
71'  Аббосбек Файзуллаев (Остон Урунов)
90'  Рустам Ашурматов
55'  Мохамед Мохеби (Мехди Гайеди)
57'  Saleh Hardani
66'  Саман Годдос
71'  Саман Годдос (Омид Нурафкан)
79'  Алиреза Джаханбахш (Али Голизаде)
79'  Сердар Азмун (Shahriar Moghanlou)


Ортда қолган 4 та ўйиннинг барчаси чап қанотда Шерзод Насруллаев мунтазам ўйнади.

Нега айнан Умар Адҳамзода? Катанец бунгача чап қанотга бир неча бор Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Акром Комиловни чақирганди.

2022 йил охирида Катанец Йўлдошев ҳақидаги саволга шундай жавоб берганди: "ИброҳимҲалил Йўлдошев нега йўқ? Биз бошқа футболчиларни текшириб кўрмоқчимиз. Лекин Йўлдошев ҳам ўз ўйинини яхшилаши керак. У ҳали ёш ва барчаси ўз қўлида".

Акром Комилов эса айни пайтда операциядан кейин жароҳатини даволамоқда.

Умар Адҳамзода бу йил "Пахтакор"да чап қанотда ҳимояда ҳам, керак бўлса ярим ҳимояда ҳам ўйнамоқда. Шундай экан, Катанец уни Насруллаевга рақобатчи (кўпроқ захира варианти десак тўғри бўлади) сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари Адҳамзода худди Сайфиев сингари ўнг қанотда ҳам бемалол ўйнай олади. Яъни универсал футболчи ҳисобланади.





Умар Адҳамзода ўзи ким?


1998 йил 4 апрель куни Тошкентда туғилган. Футболдаги илк қадамларини Чилонзор туманидаги "Пахтакор"га қарашли филиалида ташлаган. У ерда Абдусаттор Раҳимов қўл остида 1 йилдан кўпроқ вақт давомида шуғулланган. Сўнг "Пахтакор" академиясига йўл олган. Академияда Линур Иркиновичдан футбол сир-асрорларини ўрганган. 2017 йилда "Локомотив"нинг иккинчи лигадаги жамоасига жалб қилишган. Юрий Юрьевич қўл остида ярим йил ўйнаганидан сўнг Вазген Игнатьевич бошчилигидаги ўринбосарлар таркибига ўтган. Катта футболга кириб келишида ушбу мураббийнинг ҳиссаси катта бўлган. 2019 йил бошида Тимур Кападзе билан ҳам ишлашга муваффақ бўлди ва иккинчи даврада Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасида ижара асосида тўп тепди. Шундан сўнг, айрим сабабларга кўра, "Локомотив" билан хайрлашган. Бироз вақт ўтгач, "Истиқлол" молиявий сабабларга кўра ёпилди. Бу пайтда эса "Нефтчи"дан таклиф келиб тушди ва деярли 3,5 йилни шу жамоада ўтказди. 2024 йил бошида "Пахтакор"га ўтди.

Адҳамзода Ўзбекистон Суперлигасида 2022 йил (24 ёшида!) дебют қилган. Ҳозирга қадар Суперлигада 58 та ўйин ўтказиб 4 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. 

2023 йилда ПФЛ талқинига кўра Суперлигада йил рамзий терма жамоасидан жой олган эди.



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика