RU

Последние новости

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Карлуш Кейруш: "Осиё Кубогига тайёргарликни 15 кун қолганида бошлаш керак эмас" Новости

Карлуш Кейруш: "Осиё Кубогига тайёргарликни 15 кун қолганида бошлаш керак эмас"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ЖЧдан олган таассуротлари ҳамда келажак режалари ҳақида гапириб берди.

Маълумки, Эрон ЖЧ-2018да гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, ўз ўйини билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Форслар Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Испанияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди ва Португалия билан 1:1 ўйнашди.

"Мен терма жамоанинг шу даражага чиқишида кимлар ёрдам берган бўлса, ҳаммага раҳмат айтишни хоҳлайман. Биз эронлик мухлисларнинг, умуман Эрон халқининг кўча-кўйда ғурурланиб юриши учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик".

"Жаҳон чемпионатидан олдин кўплаб одамлар имкониятларимизни паст баҳолашганди. Эрон ҳамма ўйинни ютқазиб қайтади деб ўйлашганди. Бизга гуруҳдан чиқиш учун озгина омад етишмади, лекин иштирокимиздан қониқдим".

"Энди бор эътиборни Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қаратамиз. 42 йил деганда тўртинчи марта турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Лекин бу осон бўлмайди. Чунки мусобақада бошқа кучли жамоалар ҳам бўлади. Масалан, Японияни олайлик. Бу мамлакатда футбол ривожи йўлга қўйилганига 40 йил бўлди. Шундай экан, сиз мусобақага 15 кун қолганида тайёргарликни бошлаб бундай жамоаларни енга олмайсиз", - дейди Кейруш.

Рейтинг: -50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика