RU

Последние новости

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  0 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  3 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  12 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  12 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  45 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Карлуш Кейруш: "Секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ" Новости

Карлуш Кейруш: "Секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ"

Ўзбекистон - Эрон (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Карлуш Кейруш қатнашди.

"Бугун жуда ҳам чиройли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Бугунги ўртоқлик учрашуви жуда яхши ўтди деб айта оламан.  

Бугунги ўйиндаги натижа муҳим эмас эди. Шунга қарамай ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлди. Бу ўйин Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўзбекистон доим Эрон билан яхши ўйин кўрсатиб келади. Масалан, Жаҳон чемпионатидан олдин Ўзбекистон Теҳронга келиб ўртоқлик учрашуви ўтказишганди", - дейди Кейруш.



- Сизнинг қўл остингизда Эрон терма жамоаси яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Келажагингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Осиё Кубогида чемпион бўлиш жуда оғир. Сабаби Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Ўзбекистон ҳам буни истайди. Аммо чемпион жуда қийин. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам ҳозирча шартномага қўл қўйганим йўқ ва кутаяпман. Бу бизнинг ички ишимиз ҳисобланади.


- Сиз анчадан буён Эронда ишлаяпсиз. Қосимов, Абрамов, Бабаян, Кападзе ва бугун Купер жамоасини мағлуб этдингиз. Қайси ўйинда Ўзбекистон кучлироқ ўйнаганини айтиб бера оласизми? 

- Эктор Купер бир ой олди терма жамоани қабул қилиб олди. Сиз бош мураббийга ишонишингиз керак. Бугун ҳам жамоаингиз яхши ўйнади, секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ. 


- Ўйин давомида сиз асосан қарши ҳужумда гол уриш ва шу натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилдингизми?

- Бугунги ўйин шунчаки тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Жаҳон чемпионатидан олдин бизнинг тактикамиз бошқача эди, энди тактика ўзгарди. Сабаби Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги бошқа-бошқа мусобақалар. Бугун кўплаб ёш футболчиларга имкон бердик. Чизиқлар ўртасидаги боғлиқликларни текшириб кўрдик. 


- Май ойида Теҳронда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эдинглар. Ўша ўйин билан бугунги ўйин ўртасида қандай фарқни сездингиз? 

- Эрон терма жамоаси бош мураббийи сифатида бир нима дейишим мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси сафида кучли футболчилар кўп. Жанубий Кореядаги Сон Хон Мин, биздаги Сардор Азмун ва Ўзбекистондаги Одил Аҳмедов Осиёнинг топ футболчилари ҳисобланади.



 


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика