Карло Анчелотти: “Модрич “Реал”да қолади”
01 авг 2013 15:09
Новости


Карло Анчелотти: “Модрич “Реал”да қолади”
“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, клуб ярим ҳимоячиси Лука Модрич мадрид клуби сафини тарк этмаслигини айтиб ўтди.
“Модрич “Реал”ни тарк этиши ёлғон гап.
Клубнинг барча футболчилари бу ерда ўйнаётганликларидан хурсанд ва улар янги мавсумга тайёргарлик кўришаяпти.
Мен ҳеч бир футболчи билан кетиш ёки кетмаслик ҳақидаги масалани муҳокама қилганим йўқ ва шу сабаб Модрич ҳеч қаерга кетмайди. У биз учун энг муҳим футболчи ва келаси мавсумда бизнинг жамоада ўйнайди”, - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг хорватиялик ярим ҳимояичисига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда.

Комментарии