RU

Последние новости

22:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  95 21:54"Брюгге" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  11 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   7 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди Новости

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

2010 йилги Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola лойиҳаси доирасида Тошкентга учиб келганидан хабарингиз бор.

Ташриф чоғида "Барселона" афсоналаридан бири Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга қисқа эксклюзив интервью берди.

- Сиз 2010 йил ярим финалида Германияга гол ургансиз ва Испания илк бор финалга чиққанди. Ўша кунни қандай эслайсиз?

- Бу биз учун жуда муҳим кеча бўлганди. Ўша баҳсни яхши эслайман, биз жамоавий тарзда ишлаб, ғалабага эришгандик. Бу ғалаба фақат меники ёки бошқа футболчиники эмасди, нафақат ярим финалда умуман ўша мундиалда чемпион бўлиш учун жамоавий ўйин намойиш этгандик.

- Сиз ўйнаган даврни Испания футболи тарихидаги энг кучли авлодга эга эди дейишади. Бунга қандай эришгандингилар? Нима деб ўйлайсиз бу йилги Жаҳон чемпионатида Испания яна мундиалда ғолиб бўла оладими?

- Ҳа мен ўйнаган пайтда таркибда жуда кучли футболчилар бор эди. Бу 2008 йилдан бошланганди. Ўша вақтдаги бош мураббийимиз Луис Арагонес бизнинг менталитетимизни бироз ўзгартирганди: бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганди. Биз ғалаба учун фақат меҳнат ва ҳаракат қилмадик, балки ақлни ҳам ишлатдик. 2008 йилда Европа чемпиони бўлдик. Кейин 2010 йилда Жаҳонда тенгсиз жамоага айландик. Ҳозир ҳам Испания терма жамоасида яхши футболчилар бор. Испания диёри доим яхши футболчиларни ўстирган ва ҳозирги терма жамоамиз ҳам Жаҳон чемпиони бўлади деб умид қиламиз.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика