RU

Последние новости

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  74 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  1 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Канада терма жамоаси бойкот эълон қилди. Нега? Новости

Канада терма жамоаси бойкот эълон қилди. Нега?

5 июнь куни Канада термаси Панама билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши керак эди, аммо бойкот туфайли учрашув бекор қилинди.

Шунингдек, канадалик футболчилар 3 ва 4 июнь кунги машғулотларда иштирок этишдан бош тортишган (улар орасида Альфонсо Дэвис ва "Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид ҳам бўлган). 

Терма жамоанинг мундиалга тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек кетмаяпти. Аввалига Эронга қарши ўртоқлик учрашуви сўнгги лаҳзада бекор қилинди. Бу сиёсий қараш сабаб юзага келди. Хусусан, 2020 йилнинг январида Теҳрон яқинида самолёт уриб туширилгани, унда 50 дан ортиқ Канада фуқароси вафот этгани ёдга олинди. 

Нима сабабдан бойкот эълон қилинди?

Машғулотлар ва ўйинни бойкот қилиш Канада футбол федерацияси билан юзага келган келишмовчиликлар сабаблидир. Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган баёнотда футболчилар расмийларни музокараларни чўзаётганликда ва мулоқот қилишни истамасликда айбламоқда.

"2021 ва 2022 йилларда аёллар ва эркаклар терма жамоалари мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришишганига қарамай, биз ҳеч қандай ўзгаришларни кўрмадик. Тараққиёт қаерда? Пуллар қаерда?", – деб мурожаат қилган футболчилар. 

Асосий талаблар қуйидагилар:

• Жаҳон чемпионатига чиққанлик учун 40 фоизлик мукофот пули. Бу тахминан 3,6 миллион доллар – миллий футбол федерациясининг саралаш босқичи учун камида 9 миллион тўлаш керак. Бу сумма жамоанинг турнирдаги муваффақиятига қараб ошиши мумкин.

"Биз сўраган нарса адолатли. Бизга бошқача муносабатда бўлишларини истамаймиз, шунчаки бизни ҳурмат қилишларини ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланмасликларини ҳамда улушимизни олишни истаймиз", – дея фикр билдирган терма жамоа ярим ҳимоячиси Жонатан Осорио.

• Ўйинчилар билан бирга саёҳат қиладиган дўстлар ва оила аъзолари учун саёҳат пакети;

• Эркаклар ва аёллар жамоалари учун тенг молиявий шарт-шароитлар: ўйинлар учун тенг компенсация, бўлажак жаҳон чемпионатларида мукофот пулларининг тенг тақсимланиши;

Шу билан бирга, эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларининг мукофот пуллари сезиларли даражада фарқланади. Масалан, Қатардаги мундиалнинг умумий фонди – 440 миллион доллар. 2023 йилда Австралияда бўлиб ўтадиган аёллар турнириники эса 60 млн долларни ташкил қилади.

Канада аёллар терма жамоаси айни вақтда жаҳон рейтингида 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган йили жамоа футбол бўйича Олимпия ўйинларида ғолиб чиқди.

АҚШда ҳамма нарса қандай тартибга солинган? 

Канадаликлар қўшни давлатдаги вазиятни кузатиб, ундан намуна олишни исташмоқда: Жумладан, май ойида АҚШ эркаклар ва аёллар терма жамоалари уюшмалари жаҳон чемпионатлари мукофот пулларини тенг тақсимлашни назарда тутувчи келишувни эълон қилди.

Шунингдек, АҚШ эркаклар ва аёллар жамоалари ички шароитда тенглаштирилди: меҳмонхонада яшаш, ходимларнинг ишлаши, машғулотлар ўтказиш учун барча шароитлар тенг тақсимланди.

Аммо асосий ғалаба тенг маош ва 22 миллион доллар миқдоридаги олдинги қонунбузарликлар учун умумий компенсация бўйича келишув бўлди. Америкаликлар 6 йилдан бери мазкур ҳолатни тенглаштириш учун курашиб келди. Канада эса вазият бунчалик чўзилишини истамайди.

Шунингдек, Англия, Бразилия, Австралия, Норвегия ва Янги Зеландияда аёллар ва эркаклар жамоаларига бир хил тўлашади. 2021 йилнинг ёзида бундай ташаббус Ирландияда ҳам қабул қилинди.

Канадада можаро қанча вақтдан бери давом этмоқда?

Канада расмийлари бутун баҳор давомида пассив бўлишди, шунинг учун спортчилар ҳал қилувчи ҳаракатга киришдилар.

"Март ойида биз Футбол федерацияси билан шартнома бўйича музокаралар бошлаган эдик. Раҳбарлар таътилга чиққани боис музокаралар асоссиз равишда чўзилиб кетди. Федерация эскирган таклифни киритиш учун 2 июнни кутди. Бош котиб ва президент биринчи марта 4 июнь куни таклифни ўртага ташлади. Шу муносабат билан биз Панамага қарши бугунги ўйинни ўтказмасликка қарор қилдик", – дейилади терма жамоа баёнотида.

Футболчилар дарҳол пул мукофотининг 75-100 фоизини талаб қилишганми?

Канаданинг ТSN спорт телеканали федерация дастлаб футболчиларга ЖЧ-2022 учун мукофот пулининг 10 фоизини таклиф қилгани ҳақида хабар берди. Кейинчалик федерация баёнот билан чиқиб, буни рад этди. 

"Ҳеч қачон 10% таклиф бўлмаган. Эркаклар терма жамоаси томонидан ҳам 40 фоиз миқдордаги таклиф келиб тушмади. Улар мукофотнинг 75-100 фоизини талаб қилишди".

Федерация тенг ҳақ тўлаш тамойилига амал қилган ҳолда мукофот пулининг 60 фоизини икки терма жамоа ўртасида (яъни эркаклар ва аёллар учун 30 фоиздан), 40 фоизини эса федерацияга ажратишни таклиф қилди".

Ҳаммаси қачон ҳал бўлади?

9 июнь куни Канадани Кюрасао терма жамоасига қарши ўйин кутмоқда. 13 июнь куни Гондурасга сафар қилинади. Ҳар икки учрашув КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси доирасида ўтказилади.

"Тhe Atletic" журналисти Жошуа Клокнинг фикрича, футболчилар ва федерация ўртасидаги музокаралар бир зумда ҳал этилмайди.

"Футболчилар ўз талабларида қатъий туриб олдилар ва бу тўғри. Бу муаммо дарҳол ҳал қилинади, деб тахмин қилишга ҳеч қандай асосни кўрмаяпман. Футболчилар федерация шаффоф бўлишини исташмоқда", – деб ёзди журналист.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика