RU

Последние новости

14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  1 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  5 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  23 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  4 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1

Кафу, Кака, Каземиро... Ёхуд «учранглилар»нинг олтин учирмалари Новости

Кафу, Кака, Каземиро... Ёхуд «учранглилар»нинг олтин учирмалари

Бразилия. Сан-Паулу. Бугун Лотин Америкаси вакилининг Еврофутболда тутган ўрни ҳақида гаплашамиз.

«Сан-Паулу» клуби ёхуд «учранглилар» 10-15 йил олдин Бразилия футболининг байроқдори саналишар эди. Охирги вақтларда «оғиз кўпиртириб» мақташга арзигулик натижалар кўрсата олмаётган мазкур жамоа кўплаб футболчиларга европа майдонлари томон кўприк вазифасини ўтаб берган. Қуйида шундай номлар ҳақида қисқача сўз юритамиз:

1.Кафу (1989-1994). Мазкур футболчининг биографиясида жуда қизиқарли факт бор. 1970 йилда таваллуд топган футболчини 18 ёшига қадар бирор бир футбол академияси қабул қилмайди. Ваъж сифатида Кафу футбол талабларига жавоб беролмаслиги кўрсатилади. Кафудаги иқтодорни илғай олган «Сан-Паулу» клуби мутасаддилари уни жамоа сафига қўшиб олишди. 1994 йилда «Реал Сарагоса» Кафуни испан ўлкасига олиб келди. Йиллар ўтиб Кафу дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди. Ҳимоячи 1997/2003 йилларда «Рома», 2003/2008-йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилди. Кетма-кет 4 мундиалда иштирок этган футболчи 2 бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.


2.Кака (2001-2003).
Клуб академиясида тарбияланган Рикарду дос-Сантос 2003 йилда Карло Анчелотти томонидан «Милан»га олиб кетилган. 2007 йилда Чемпионлар лигасида зафар қучган «Рикки» якунда «Олтин тўп»га муносиб деб топилганди.


3.Карлос Каземиро (2010-2013). Клуб ўз тарбияланувчисини 2013 йилда Мадриднинг «Реал»ига қўйиб юборганди. Эндигина 27 ёшга тўлган Каземиро эса мадридликлар сафида 4 бор чемпионлар лигасида зафар қучишни уддалади.

4.Белетти (1996-2002). Аслида, «Крузейро» тарбияланувчиси ҳисобланадиган ҳимоячи клуб сафидаги 6 йиллик фаолиятидан кейин «кўҳна қитъа»га йўл олди. 2011 йилга қадар «Вильяреал», «Барселона» ва «Челси» клубларида асосан заҳира ҳимоячисисифатида 180дан ортиқ учрашувда майдонга тушди.

5.Сержиньо (1996-1999). Мазкур футболчи айни кучга тўлган даврида Бразилияда тўп сурди ва нисбатан кеч порлади. Зеро, у 1999 йилда «Милан»га йўл олаётган паллада 28 ёшда эди ва «россонерилар» сафида 37 ёшига қадар тўп тепди. Бу муддат давомида Чемпионлар лигасини икки бор қўлга киритишни уддалади.

6.Эдмилсон (1995-2000). «Учранглилар» шарафини 5 йил мобайнида ҳимоя қилгач, европага йўл олди ва «Лион», «Барселона», «Вильяреал» клублари шарафини ҳимоя қилди. Футболчи 2002 йилги мундиал ва Чемпионлар лигасининг 2005/2006 йилги мавсумида зафар қучганди.


7.Денилсон (2005-2006). Клуб сафида бир мавсум ўйнагач, 18 ёшида Арсен Венгер томонидан Лондонга олиб кетилди. Денилсон «тўпчилар» сафида 7 мавсум мобайнида 96 учрашувда 9 гол киритди.

8.Сисиньо (2004-2005). Мазкур қанот ҳимоячиси ҳам клуб сафида бир мавсум ҳаракат қилгач, «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилганди. Футболчи 7 йил мобайнида «Реал» ва «Рома» сафида асосан заҳира футболчиси сифатида ҳаракатланди.

9.Жоао Миранда (2006-2011). Миранда ҳам «Сан-Паулу»дан «Атлетико» сафига келиб қўшилганди. 2015 йилдан буён эса «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда.

10.Лукас Моура (2010-2012). Моура клуб академиясидан етишиб чиққан вақтларида энг иқтидорли бразилияликлардан бири эди. Кейинчалик 5 йил мобайнида ПСЖ сафида тўп сурган футболчи ҳозир Лондоннинг «Тоттенхем» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Юқорида номлари келтирилган футболчилардан Кафу ва Какага эътибор қаратишингизни сўраймиз. Бири 18 ёшгача академияларга ҳам қабул қилинмади. Аммо меҳнат туфайли орадан йиллар ўтиб, Жаҳон чемпионатининг олтин кубогини боши узра икки бор кўтаришни уддалади. Бошқаси эса даҳшатли жароҳатдан фориғ бўлиш, футболга қайтиш учун ўзида куч топа олди ва якунда «Олтин тўп» билан мукофотланди.

Хулоса ўзингиздан.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика