RU

Последние новости

07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  2 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  1 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5

Журжевич Тожикистонга жўнаб кетди Новости

Журжевич Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси техник директори Деян Журжевич саралаш баҳсларидаги рақиб – Сурия терма жамоаси иштирокидаги ўйинни кузатиш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.

Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 1-тури доирасида Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Сурия терма жамоаси мазкур ўйинга тайёргарлик жараёнида 27 август куни сафарда Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, саралаш босқичидаги рақибларнинг ўйинлари Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа мураббийлари штабида катта қизиқиш уйғотган. Шу боис, миллий терма жамоа техник директори Деян Журжевич 1 сентябрь куни Тошкентда меҳмон бўладиган Сурия терма жамоасининг ўйинини кузатиш ва ўрганиш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи илк тури доирасида 1 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика