RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Жуфтакни ростлашнинг айни пайти Новости

Жуфтакни ростлашнинг айни пайти

Рим жамоаси Элдорга сарфланган пулларни максимал даражада қайтариб олмоқчи.


   2021 йилнинг 3 августи ўзбек футболи ишқибозлари учун унутилмас, қувончли кун бўлганди. Ўшанда юртдошларимиз, Элдор Шомуродовнинг Римнинг «Рома»си билан 5 йиллик шартнома имзолаганидан роса хурсанд бўлишганди. 


Бугун эса 2023 йилнинг 24 январи, Европада трансфер олди-сотдиси якунланишига роппа-роса 7 кун қолди. 2 йил аввал Элдорнинг «Женоа»дан «Рома» сафига бориб қўшилишини қанчалик хоҳлаган бўлсак, бугун футболчимизни Римни тарк этишини шунчалик истаяпмиз. Нима ҳам дердик, ўтган вақт ичида Элдор асосий таркиб футболчисига айлана олмади, Жозе Моуриню ишонч билдирмади. Португалиялик мутахассис ҳали бери Римдан кетадиганга ўхшамайди. Демак шуниси аниқки, Шомуродов жамоада қоладиган бўлса, буёғига ҳам захира ўриндиғи стулларини иситишда давом этади. Ўзи аслида Жозе ҳам ватандошимизнинг жамоада қолишига қарши бўлмаса керак, негаки Шомуродов ҳужумнинг исталган нуқтасида ҳаракат қила олиш хусусиятига эга ва энг муҳими Элдор ички муҳитни бузувчи футболчилар сирасига кирмайди. Футболчимизга ҳозирда Италиянинг «Торино», «Кремонезе», «Специя», Франциянинг «Лилл», Испаниянинг «Валиядолид» ва Германиянинг «Байер» жамоаларидан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Билишимизча бу жамоаларнинг айримлари римликларга расмий таклиф билан чиқишган, айримлар эса шунчаки қизиқишнинг ўзигина бўлиши мумкин. Элдорнинг ўзи ОАВга берган интервюларида «Рома»дан кетишга қарши эмаслигини билдирган. Ҳамма гап «Рома» раҳбариятида. Рим жамоаси Элдорга сарфланган пулларни максимал даражада қайтариб олмоқчи. Биласиз, клуб футболчи трансферига 18 миллион евро атрофида сармоя жалб қилган. Элдорни ўз жамоасида кўришни истовчилардан талаб қилинаётган сумма 13, 14 миллион атрофида. Биргина «А» серия аутсайдери «Кремонезе»гина шунча пулни беришга рози эканлиги айтилмоқда, лекин футболчи қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамоага ўтмоқчи эмас. Келишув амалга ошиши учун 3 ла томоннинг фикри бир нуқтада бирлашмоғи лозим.

Шомуродов «Рома»да қолса нима бўлади?


Агарда Элдор римликлар сафида қоладиган бўлса, юқорида айтканимиздек захира ўриндиғи стуллари иситилишда давом этилади. Табийки вақтини захирада ўтаказадиган футболчининг трансфер баҳоси пастлайди. Ўйин амалиётининг йўқлиги, футболчи спорт формасига жиддий таъсир ўтказади. Оқибатда таклиф тушаётган жамоаларнинг сони ҳам савияси ҳам камаяди.

Жуфтакни ростлашнинг айни пайти.


Элдорнинг ҳозирда 28 ёшда эканлигини инобатга олсак, кетишнинг айни пайти. Футболчи кучли чемпионатларда ўзини кўрсатишни истаса, тезроқ отга қамчи урмоғи лозим. Ҳозирда даражаси кучсизроқ бирор жамоага ўтиб, кейинчалик ўзини кўрсатган ҳолда яна топларнинг эътиборига тушса бўлади. Шомуродовнинг потенциалини яхши биламиз. Ҳужумчи ўртамиёна жамоаларнинг голеадор ҳужумчиси вазифасини бемалол уддалай олади (худди «Женоа»дагидек).

Ҳаммаси бир томонга ҳал бўлишига яна 7 кун бор.


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика