RU

Последние новости

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   9 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  79 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  651 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

Жозе Моуринью: "Биз бу ўйинда бир бутун жамоа эдик. Кейинги пайшанбада ишни якунлаб қўйишимиз лозим" Новости

Жозе Моуринью: "Биз бу ўйинда бир бутун жамоа эдик. Кейинги пайшанбада ишни якунлаб қўйишимиз лозим"

"Рома" клуби "Трабзонспор"ни 1:2 ҳисобида мағлуб қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг, Жозе Моуринью ҳам Элдор Шомуродов каби Sky Sports каналига интервью берди:

"Биз бу ўйинда бир бутун жамоа эдик. Ҳозирги вазиятда бу нарса жуда муҳим. Кейинги пайшанба куни "Олимпико"да ишни якунлаб қўйишимиз лозим. Биз жуда кучли жамоани мағлуб қилдик. Бу осон бўлмади. Аммо, балансни ушладик, майдонда яхшироқ ўйнадик.

Биринчи таймда жуда кўп паслар бердик ва жамоа кам ҳаракатланди. Тўпга сўнгги тегинишларда унчалик ҳам яхши ҳаракат қилинмади. Ўйинда ижойиб ҳаракат қилаётганик, аммо улар ҳисобни тенглаштиришгандан сўнг, ҳақиқий, бир бутун жамоага айландик. Мабодо, ғалаба қозонмаган тақдиримизда ҳам менинг ушбу ўйинга бўлган муносабатим ижобий бўлган бўларди. Айнан бир ўйинчини ажрата олмайман. Руи Патрисиудан Мхитарянгача, ҳамма яхши ҳаракат қилди.

Биз футбол ўйнаймиз. Бу борада ҳамма билан бир хилмиз. Ўтган мавсум чемпионатни "Интер"дан 29 очко орқада якунладик, тўртинчи ўриндан эса -16 очко. Буни тўғирлашимиз лозим. Трансферлар ойнасига келсак, клуб фантастик ҳаридларни амалга оширди. Аммо, менга яна нимадир етишмаяпти. Мен уни ё январда ёки кейинги ёзда топсам керак", -деди Жозе Моуринью.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика