RU

Последние новости

10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  11 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  8 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1

Жиззахда болалар футболи, ўтган йилги вилоят Суперкубок баҳсидаги жанжал ҳақида - вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти билан суҳбат Новости

Жиззахда болалар футболи, ўтган йилги вилоят Суперкубок баҳсидаги жанжал ҳақида - вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти билан суҳбат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони юзасидан вилоятларда қатор ишлар олиб борилмоқда.

 Биз Жиззах футбол ассоциациясининг иш фаолияти билан яқиндан танишишга ва вилоятда болалар ва катта футболга ҳамда ҳакамлик соҳасида бўлаётган ишлар юзасидан Жиззах футбол ассоциацияси 1-вице президенти Анвар Мусулмонов билан суҳбатлашдик.

- Вилоятда футболни ривожи учун қандай ишлар олиб борилмоқда?


- Вилоятимизда футболни ривожлантириш юзасидан вилоят футбол ассоциацияси ва спорт бошқармаси билан келишилган ҳолда И-БЎСМ ва БЎСМларнинг туманлардаги вакиллари билан йиғилиш ўтказилди. Ундан ташқари вилоятимиздаги 70 дан ортиқ мураббийлар учун семинарлар ўтказдик. Семинарда Президентимизнинг фармони бўйича маълумот ва тушинтиришлар бердик. Уларга иш режалар берганмиз ва ҳар ойнинг охирида қилинган ишлар юзасидан вилоят футбол ассоциацияси ва спорт бошқармасига ойлик таҳлилий ҳисоботларини беришади.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони ижроси юзасидан вилоятда нималар қилинмоқда?


- Юқорида айтганимдек йиғилиш ўтказгандан сўнг жойларда футболсевар болалар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда. Масалан, 29 февраль - 1 март кунлари Арнасой туманида 2007 йилда туғилган болалар бўйича мусобақалар ўтказилди. Ва ундан ташқари аввалроқ 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Ғаллаорол туманида, 2006 йиллар ўртасида Бахмал туманида ва 2005 йилда туғилганлар ўртасида Зарбдор туманида мусобақалар ўтказилди. Турнирлар ташкил этишдан мақсад келажакда вилоятимиздаги футбол академиясига болаларни саралаб олиш. Саралашлар бўйича ҳам ҳар бир мусобақага махсус мураббийлар, селекционерлар жалб қилинган.

- Вилоятда нечта БЎСМ бор? Уларда футболга бўлган эътибор қай даражада? Ва умуман болалар футболи ҳақида тўхталсангиз...


- Бизнинг вилоятимизда 13 та футбол мактаби бор бўлса, шундан 12 таси БЎСМ ва биттаси И-БЎСМ мавжуд. Мактабларда футболга бўлган эътибор ҳозирги кунда анча яхши даражада. Аввалги пайтлар бу мактаблар бироз эътибордан четта қолиб кетганди. Болаларини футболга ошно қилишни истаган ота-оналар сони ҳам кундан-кунга кўпаймоқда. Ҳар бир мусобақада рағбатлантирамиз ва албатта мана шу тарафлама ҳам болаларимизда иштиёқ анчагина ошган. Бир ойда икки маротоба бизда "збор" бўлиб ўтади ва саралашлардан ўтган ёшлар акадамияга қабул қилинади.


- Вилоятда қанча футболсевар ёшлар шу спорт тури билан шуғулланмоқда? Иложи бўлса рақамларни келтирсангиз...


- Бизнинг вилоятда футболсевар болалар ҳозирги кунда 14000 га яқин. Бу рақамлар кундан-кунга ортиб бормоқда.

- Президентимиз фармонига кўра, БЎСМлар негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари ва БЎСМлари ташкил этилиши юзасидан вилоятда ишлар бўляптими?


- Юқорида академия ҳақида айтиб ўтдим. Бу академия вилоятимизда ягона академия саналади. Ҳозирги кунда бу "Футбол маҳорат мактаби" деб аталади. Бу мактаб тўлиқ янгича талқинда иш юритмоқда. Биз спорт бошқармаси билан биргаликда янги мактабда футбол учун жиҳозлар билан таъминладик. Ҳозирги вақтда биз у ерда футбол майдонини суғориш масаласида иш олиб боряпмиз. Қолган барча жиҳозлар мактаб учун тайёр ва мактаб ҳам тўлиқ таъмирдан чиққан.

- Ўтган йилнинг декабрь ойида "Жиззах БАРС" ва "Зафар" жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсида жанжалли ҳолат юзага келган эди ва бунда "Зафар" жамоаси четлатилганди. Бу нима билан боғлиқ? Шу хусусда айтсангиз...

- Бу баҳс ўтган йили Суперкубок баҳсида юзага келганди. Зафарабод туманининг "Зафар" жамоаси вилоят кубогини қўлга киритган, вилоятимиздаги чемпионатда эса "Жиззах БАРС" жамоаси ғолиб бўлганди. Ҳар йили ўтказиб келаётганимиз Суперкубок финалида икки жамоа ўртасида бўлганди. Ўйин давомида "Зафар" жамоасини футболчиси рақиб футболчисига қарши жуда қўпол ҳаракат қилганди ва ҳакамлар томонидан ушбу ҳолатга қизил карточка берилган. Шундан сўнг ҳам ҳакамларга нисбатан қизил карточка берилгани сабаб келишмовчилик ҳам юзага келганди. Ўша ўйин қолдирилган, "Зафар" жамоаси огоҳлантирилиб, маълум вақтга жамоа мусобақалардан четлатилди.

- Жиззах вилоятидаги айрим жамоалар ЎФАга бориб ҳакамлар ҳақида эътирозлар билдиришган. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Умуман вилоятда ҳакамлик қай даражада ва ҳакамлар билан қандай ишлар амалга оширилмоқда? Дейлик, уларнинг маҳоратини ошириш бўйича ёки бошқа...

- Ўтган йилда айрим ҳакамлар бўйича эътирозлар бўлгани рост. Вилоятимизда асосан ёш ҳакамлар бор. Ҳозирги вақтда ҳар ойнинг охирги кунида мутахассис ҳакамлар томонидан семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Бир қатор мутахассислар, жумладан Шавкат Файзиев ва Шуҳрат Каримовлар ҳакамлар маҳоратини ошириш юзасидан семинарларда қатнашишади. Ҳакамларимизни Тошкент шаҳрида ўқишга ҳам юборишни бошлаб юборганмиз. Иккита қанот ҳакамимиз ўқишни тамомлаган ва Про лигада ишлаш йўлланмасини олди.

Оғабек Самисов суҳбатлашди

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика