"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан
19 мар 2024 14:23
Новости
"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан
Эдуард Сперцян фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
РБ Спорт"нинг хабарига кўра, "Краснодар" ярим ҳимоячиси "Жирона" эътиборини ўзига қаратган. Маълум бўлишича, клуб Сперцянни маълум вақтдан буён кузатиб келмоқда ва январь ойида унинг вакиллари билан алоқага чиқишга ҳам улгурган.
Эътиборли жиҳати, футболчи ҳамкорлик қиладиган RP агентлиги Эдуард фаолиятини Италияда давом эттиришини кўпроқ истамоқда. Эслатиб ўтамиз, қишда "Ювентус" Сперцянга қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
Россия чемпионати жорий мавсум 19 учрашувида Сперцян ҳисобида 8 та гол ва 2 ассист мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии