RU

Последние новости

11:00“Челси“ Италия чемпиони билан шартнома тузмоқчи  0 10:37Салоҳ қачон фаолиятини якунлаш ниятида эканлигини айтди  0 10:13Алонсо “Реал“ раҳбариятидан икки нафар футболчини трансфер қилишни сўради  4 09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  2 09:02Роналдуда иккита йўл бор  4 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  5 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  4 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  3 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  4 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  13 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади Новости

"JFL-Tashkent" болалар футбол клубига аъзоликни бошлади

Теги :  JFL-Tashkent
Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL-Tashkent" болалар футбол клуби очилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Европа методикасини илгари сураётган клуб, ўз олдига Ўзбекистонни турли ёшдаги терма жамоаларига истеъдодларни тайёрлаб беришни мақсад қилган.

Унда 3 ёшдан 7 ёшгача битта цикл, 7 ёшдан 11 ёшгача битта циклда таълим жорий қилинади.

Жойлар чегараланган. 7-11 ёш оралиғидаги болалар учун бор йўғи 60та ўрин. Қолган 9та ўрин гранд асосида тақдим этилади.

2006-07 (23)

2007-08 (23)

2009-10 (23)

Барча тоифадаги машғулотлар шартнома тўлови асосида бўлади. 7-11 ёш вакиллари учун 3 тадан гранд (бепул) ажратилади. У истеъдодли тарбияланувчилар учун тақдим этилади.

Ўзбекистондаги мураббийлар малакасини ошириш борасида, ОФК инструктори Ислом Аҳмедов шуғулланади. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтадилар. Шу билан бир қаторда, немис мутахассислари истеъдодларни саралаш учун пойтахтимизга ташриф буюрадилар. 

"НБУ Осиё" спорт аренаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лойиҳада фарзандингиз нафақат футбол, балки, спортнинг сузиш, теннис, акробатика, шаҳмат, енгил атлетика турлари билан ҳам шуғулланади. Ундан ташқари, клуб фарзандингизни мактабдаги таълим олиш жараёнини ҳам жиддий назорат қилади. Статистикага кўра футбол клубларидан тарбия топаётган ўсмирларнинг 10% кейинчалик футболчи бўлиб ўз йўлини топади. "JFL-Tashkent" фалсафасига кўра, футболчи бўла олмаган бола ҳаётда бошқа касб билан ўз ўрнига эга бўлиши лозим. 

Клуб аъзолари ҳар ойнинг биринчи шанбасида маданият кунини ўтказадилар. Унда болалар ёзувчилари иштирокидаги учрашувларда иштирок этадилар. Музей ва театрга ҳамда тарихий обидаларимизга (Самарқанд, Бухоро...) саёҳатлар амалга оширилади.

4 март куни 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар машғулотларни бошлайдилар. 

1 апрель куни катта ёшдаги футболчилар ўз юришларини бошлайдилар.

29 март куни мактабнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган юлдузларимиз қатнашадилар.

Бизнинг шиор, Сизнинг фарзандингиз, бизнинг фарзандимиз!

Маълумот учун телефон: +99894 639-4699 (соат 10:00дан 20:00га қадар)

"JFL-Tashkent" ижтимоий тармоқларда:

Facebook: "JFL-Tashkent" 

Telegram: "JFL-Tashkent" 


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика