RU

Последние новости

12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  2 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5

ЖЧда ишлаган ягона футзал ҳакамимиз яна бир ёшга улғайди Новости

ЖЧда ишлаган ягона футзал ҳакамимиз яна бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун, 18 январь куни футзал бўйича собиқ ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов таваллуд топган кун. Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган ягона ҳакамимиз бугун 45 ёшга тўлди. У шунингдек, Қозоғистонда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ишлаган. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовнинг тавсияси билан ҳакамлик фаолиятини бошлаган Шуҳрат ака футзал рефериси сифатида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган. Футзал оламида яхшигина обрўга эга. Унинг укаси Умид Пўлатов ҳам ака изидан бориб, футзалда ҳакамлик қилмоқда. Бугунги қаҳрамонимиз эса айни пайтда "Пахтакор" клуби тизимида фаолиятини давом эттиряпти.        

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан Шухрат Пўлатовни таваллуд аёми билан табриклаймиз! Унга барча эзгу ниятларимизни тилаймиз. Шуҳрат ака, оила аъзоларингиз, фарзандларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика