ЖЧ саралаш. Осиё. 4-турнинг энг яхши сурати
13 окт 2021 20:21
Новости
ЖЧ саралаш. Осиё. 4-турнинг энг яхши сурати
Кеча ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган БАА ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суратга изоҳ: БАА - Ироқ учрашувининг 90+4-дақиқасида Али Мабхут гол уриб ҳисоб 2:2 кўриниш олишини таъминлади. Ҳакам иккинчи таймга 5 дақиқа қўшганди. 90+5-дақиқада эса шу ҳолат содир бўлди.
БАА футболчилари кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишди ва охирги ҳужумда 10-рақамдаги Халфан Мубарак чалқанча усулда зарба берди. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган, ўйинда ҳатто VAR ишлаган бўлишига қарамай, ҳакам мезбонларнинг тоза голини ҳисобга олмади. Натижада БАА уч очкодан қуруқ қолди.
Ўйинни ким бошқарди дейсизми? Япониялик ҳакам Рюжи Сато.
P.S. БАА терма жамоаси учинчи босқичда ҳали ғалаба қозонгани йўқ: 4 ўйин, 3 дуранг, 1 мағлубият.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии