RU

Последние новости

20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  3 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  71 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  0 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  13 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  41 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2

ЖЧ саралаш. Осиё. 27 январгача танаффус Новости

ЖЧ саралаш. Осиё. 27 январгача танаффус

16 ноябрь куни Осиёда ЖЧ саралаш босқичининг учинчи раунд 6-тур учрашувлари ўтказилди.

Шундай қилиб расман иккинчи даврага старт берилди. Иккинчи давра бошида жамоалар 1-турдаги рақиблари билан такрор куч синашишди, бунда фақат уй ва меҳмон жамоа ўзгарди.  

"A" гуруҳидаги вазият. 6-тур натижалари

Ироқ - Жанубий Корея 0:3

Биринчи ўйинда: Жанубий Корея - Ироқ 0:0


Сурия - Эрон 0:3

Биринчи ўйинда: Эрон - Сурия 1:0 


Ливан - БАА 0:1

Биринчи ўйинда: БАА - Ливан 0:0


Саралашнинг илк турида Жанубий Корея ўз майдонида Ироқ билан 0:0 ўйнаганди. Доҳада кечган жавоб баҳсида Сон Хёнг Мин жамоадошлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйинни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқариб борди ва айтиш мумкинки, у ўйинни юқори савияда бошқарди. 

Эрон Сурияни ҳар иккала баҳсда мағлуб этди. Бунинг устига ўз дарвозасидан гол ўтказмади. БАА илк учрашувда Ливанни енга олмаганди. Сафарда кечган беллашувда амирлик футболчилари 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. 

Гуруҳда Эрон 16 очко билан пешқадамлик қиляпти ва бу жамоани бир оёғи билан жаҳон чемпионатида десак бўлади. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 14 очко бор. 

7-тур учрашувлари. 27 январь

Эрон - Ироқ

Ливан - Жанубий Корея

БАА - Сурия



"B" гуруҳидаги вазият. 6-тур натижалари

Хитой - Австралия 1:1

Биринчи ўйинда: Австралия - Хитой 3:0


Уммон - Япония 0:1

Биринчи ўйинда: Япония - Уммон 0:1


Вьетнам - Саудия Арабистони 0:1

Биринчи ўйинда: Саудия Арабистони - Вьетнам 3:1


Ўз майдонида Хитойни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия сафарда бу жамоа билан 1:1 ўйнади. Умуман Австралия охирги учта баҳсдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг натижасида Япония гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Чунки японлар сафарда Уммонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтишди. Бу жамоа ўз майдонида Уммонга кутилмаганда ютқазиб қўйганди. Ва орадан кўп ўтмай, Япония терма жамоаси ўз мавқеини тиклаб олди. Саудия Арабистони эса иккала ўйинда ҳам Вьетнамни деярли қийинчиликсиз мағлуб этди. 

Гуруҳда Саудия Арабистони 16 очко билан биринчи ўринда боряпти. Фақат Австралия билан қўлга киритилган дурангни ҳисобга олмасак, саудияликлар бешта беллашувда зафар қучишди. Иккинчи ўринга кўтарилиб олган Япония эса 12 очко тўплади.  

7-тур учрашувлари. 27 январь 

Япония - Хитой

Австралия - Вьетнам

Саудия Арабистони - Уммон

P.S. Шундай қилиб навбатдаги тур баҳслари 27 январь куни ўтказилади. Саралаш босқичи тугашига эса 4 тур қолди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика