RU

Последние новости

13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  0 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  1 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  2 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  4 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  25 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  6 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  17 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0

ЖЧ олдидан. Бразилия-1950 Новости

ЖЧ олдидан. Бразилия-1950

Теги :  ЖЧ-2018
Жаҳон чемпионатига ҳам оз вақт қолди. Биз мундиаллар тарихи ҳақида ёзишда давом этамиз.

1950 йилнинг 24 июнь-15 июль кунлари Бразилия яшил майдонларида ҳисоб бўйича тўртинчи жаҳон чемпионати ўтказилди.

Иккинчи жаҳон уруши сабабли 1938 йилдан кейин илк марта жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Унда Уругвай термаси ғолибликка эришди ва 1930 йилги натижасини такрорлади.

Гуруҳ босқичидан чиққан жамоалар совринли поғоналар учун яна бир бор айлана тизимида куч синашди, шу боисдан ушбу турнир тарихда қолди. Ҳал қилувчи беллашувда Уругвай мезбон Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, ушбу турнир соврини илк марта Жюль Риме номи билан аталди.

ҚАТНАШЧИЛАР

Турнирда 16 терма жамоа қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди:

Европа
Англия
Испания
Италия - амалдаги жаҳон чемпионлари турнирга автоматик тарзда йўлланма олган
Туркия
Швейцария
Швеция
Шотландия
Югославия

Жанубий Америка
Боливия
Бразилия - турнир мезбони автоматик тарзда йўлланма олган
Парагвай
Уругвай
Чили

Шимолий Америка
Мексика
АҚШ

Осиё
Ҳиндистон

Саралаш бошлангунча Туркия ва Шотландия чемпионатда қатнашишдан бош тортди. ФИФА бўш жойларни Португалия ва Франция орқали тўлдиришга ҳаракат қилди, бироқ бунга португаллар рад жавобини берди. Саралашдан муваффақиятли ўтган Франция ва Ҳиндистон мундиалда қатнашишдан бош тортди. Якунда чемпионат 1930 йилги каби 13 терма иштирокида ўтказилди. Гуруҳлардаги таркибларга ўзгартиришлар киритилмади.

Турнирда илк марта Англия термаси ҳам қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ

Автоматик тарзда турнирга йўлланма олиш

Амалдаги жаҳон чемпиони турнирга автоматик тарзда турнирга йўлланма олди. Бироқ турнир бўлишига бир йил қолганида Италия термасининг асосини ташкил этган "Торино" футболчилари авиаҳалокатга учради. Шунга қарамасдан Италия турнирдан чиқиб кетмади, аммо улар Бразилияга кемада боришди.

Қолган 14 ўрин шу тарзда тақсимланди: Европадан 7, Американинг икки қитъаси учун 6 ва Осиёга 1 йўлланма берилди.

Саралашга йўлланма берилмаганлар

Иккинчи жаҳон урушида "фаол" бўлгани учун Германия ва Япония терма жамоалари саралашга қўйилмади. Бироқ Италия ва Австрия санкциялардан четда қолишди. Шунингдек, Саар (Германиядаги вилоят) ва ГДР термалари ҳам "қопдан тушиб қолди“.

Британия термалари

Узоқ йиллардан кейин Британия таркибидаги давлатлар ҳам ЖЧда қатнашиш таклифини қабул қилишди. Британияликлар ўзларининг гуруҳли тизимини ишга солишди ва саралаш босқичига энг яхши икки терма Англия ва Шотландия йўлланма олди.

Саралашгача чиқиб кетганлар

Ўша даврдаги ҳолатни инобатга олган ҳолда дунёнинг кўплаб давлатлари ЖЧда қатнашмасликни маъқул топди. Саралашда қатнашмасликни Хитой, Собиқ Иттифоқ, Болгария, Венгрия, Греция, Чехословакия каби давлатлар истади. 1938 йилги мундиалда қатнашган Руминия, Польша, шунингдек, Исландия ва Албания кабилар ҳам саралашда қатнашишдан бош тортди.

ТУРНИР

Стадионлар

Рио-де-Жанейро. "Маракана", 199854
Сан-Паулу. "Пакаэмбу", 60000
Белу-Оризонти. "Сети-ди-Сетембру", 30000
Куритиба. "Вила Капанема", 10000
Порту-Алегри. "Дос Эукалиптус", 20000
Ресифи. "Илья-ду-Ретиру", 10000

Финал ўйинлари

Бразилия - Швеция 7:1
Уругвай - Испания 2:2
Уругвай - Швеция 3:2
Бразилия - Испания 6:1
Уругвай - Бразилия 2:1
Швеция - Испания 3:1

Жадвал

Ў

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

±

О

1

Уругвай

3

2

1

0

75

+2

5

2

Бразилия

3

2

0

1

144

+10

4

3

Швеция

3

1

0

2

611

−5

2

4

Испания

3

0

1

2

411

−7

1

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика