RU

Последние новости

22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  1 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  2 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1

ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади

15 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.

Ниҳоят узоқ давом этган музокаралардан сўнг Фаластин Саудия Арабистонига қарши ўйинни қаерда ўтказиши маълум бўлди. Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Ражуб журналистларга берган интервьюсида терма жамоа навбатдаги уй учрашувини ҳам ўзида ўтказишини айтиб ўтди. Маълум бўлишича, Жибрил Ражуб ФИФА вакиллари билан алоқага чиқиб терма жамоа нима бўлган тақдирда ҳам ўзида ўйнашини айтган. 

Шундай қилиб Фаластин - Саудия Арабистони 15 октябрь куни Ал Рам шаҳридаги биз ўйнаган стадионда бўлиб ўтадиган бўлди. 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам Фаластин билан Саудия Арабистони битта гуруҳда жой олган бўлиб, ўшанда ўйинлар бетараф мамлакатда ўтказилганди. Энди бўлса секин-аста вазият ўзгаряпти. 

Фақат муаммо шундаки, Саудия Арабистонига Фаластинга қандай етиб боради? Бу мамлакатга бориш учун энг қулай йўл Исроил чегарасини кечиб ўтишга тўғри келади, лекин ҳозирда Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги алоқалар яхши эмас. Шу боис араблар Иордания орқали боришни лозим топишди. 

Фаластин терма жамоаси 4 октябрдан Бельгияда машғулотларни бошлади. Терма жамоа бу ерда 10 октябрга қадар бўлади. Шундан сўнг уйига қайтиб Саудия Арабистони билан кечадиган ўйинга ҳозирлик кўради. Ҳар икки жамоа бунгача беш бор расмий учрашувларда тўқнаш келган бўлиб, икки бор дуранг қайд этилган ва уч марта Саудия Арабистони ғалаба қозонган.

Яхши биласиз, ушбу жамоалар жой олган гуруҳда ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Тошкентда Яманни қабул қилса, 15 октябрда Сингапур меҳмони бўлади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика