RU

Последние новости

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?! Новости

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?!

Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги вакилларимиз Мисрни 2:1 ҳисобида таслим этишди. Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиалдаги дастлабки ғалабаси эвазига гуруҳдан иккинчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди


Кўпчиликни вакилларимиз плей-оффда қайси жамоага қарши баҳс олиб бориши қизиқтирмоқда. Демак, биз жой олган "B" гуруҳининг иккинчи жамоаси "F" гуруҳида иккинчи бўлган термага қарши беллашади. "F" квартетида 2-турдан сўнг Эрон терма жамоаси иккинчи бўлиб турибди. Гуруҳ пешқадами Аргентинада ҳам форслар каби 6 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра амалдаги Жаҳон чемпионлари пешқадам бўлиб туришибди.

3-турда бу икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб боради. 20 сентябрь Тошкент вақти билан 22:00да старт оладиган учрашув Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақибини аниқлаб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга айнан Эрон ва Аргентинадан бири рақиб бўлади.

Нимчорак финалдаги ўйинимиз 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:30да бошланади. Ўйин "Вильнюс Арена"да ўтказилади. Яъни, футзалчиларимиз гуруҳ ўйинларини ўтказган аренада камида яна битта учрашув ўтказишади.


Баҳодир Аҳмедов: "Йигитлар ўзларининг нимага қодир эканликларини кўрсатишди"

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика