RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Австралия ҳозирча йўқотишларсиз Новости

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Австралия ҳозирча йўқотишларсиз

Сешанба куни қитъамизнинг беш мамлакатида жойлашган олти стадионида жаҳон чемпионати саралаш босқичи охирги раундида 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Ундаги натижаларга кўра ҳозирча очко йўқотган жамоалар учта қолди. Сафарда кичик ҳисобда ғалабага эришган Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Австралия сўнгги босқичнинг дастлабки ўйинларидан кейин гуруҳларда пешқадамга айланишди.

Дастлаб гуруҳимиздаги учрашувларга тўхталамиз. Терма жамоамиз Қатардан Кримец киритган ягона тўп эвазига ғалаба билан қайтишга эришди. Сурияни ҳам, Қатарни ҳам 1:0 ҳисобида доғда қолдирган вакилларимиз дарвозани қуруқ сақлаган ҳолда етакчиликни қўлга олишди. Терма жамоамизнинг ҳар икки голида Гейнрих иштирок этди. У майдонга туширилгач, ўйин суръатини ўзгартириб юборгани таҳсинга лойиқ. Қизиғи шундаки, иккала беллашувда ҳам Жавоҳир Соҳибов захирадан майдонга туширилгач, тўп киритдик. Биздан енгилган Қатар эса икки баҳсда голлар ҳисобини оча олгани йўқ. Хосе Каррено жамоаси мазкур турдан сўнг анча мушкул аҳволга тушиб қолди. Роса бир ойдан ортиқ тайёргарлик кўрган “Аннаби” гуруҳ аутсайдери ролини бажармоқда.

Хитой ўз майдонида Эронни қабул қилди. Мазкур учрашувга жуда юқори даражада бўлди. Чунки 1-турда унчалик ишончли ўйин кўрсатмаган форсларнинг футболга катта маблағ сарфлаётган юрт термасига қарши баҳсини кузатиш қизиқ эди. Таъкидлаш лозим, шу куни мезбонларнинг ҳаракатлари унчалик қовушмади. Эрон мезбонларга нисбатан яхшироқ ўйин намойиш қилди. Лекин Карлос Кейруш асосан стандарт вазиятлардан сўнг юзага келтирилган имкониятлардан фойдалана олишмади. Хитойда иккинчи бўлимда икки жуда яхши вазият бўлди, аммо ўша ҳолатларда мезбонлар суст ҳаракат қилишди. Тўп оширишларда иккала жамоада кўплаб зарур бўлмаган хатолар учради. Баҳсдаги голсиз дурангни қайсидир тарафдан ўйинга мос бўлди деб таърифлаш мумкин. Чунки бу даражада кўп хатога йўл қўйган жамоалардан бири ғалабага ҳақли эмасди. Эрон ҳужумда унчалик кучли эмасдек кўринмоқда. Аммо улар аввалги сафар ҳам ҳимоявий футбол кўрсатиб, мақсадларига етишганди. Хитой эса ҳозирча унчалик шаклланиб улгурмагандек кўринди. Кореяга қарши беллашувда асосан мезбонларнинг хотиржамликка берилгани туфайли Гао Хонгбо жамоаси фаолроқ таассурот қолдирганди.


Малайзияда 1-турда бизга имкониятни бой берган Сурия Жанубий Кореяни қабул қилди. Мазкур баҳсда кўпчилик корейсларнинг бемалол зафар қучишини тахмин қилганди. Термамиз Сурияни кичик ҳисобда ютгандан сўнг кўпчилик кучсиз термани қийналиб ютдик қабилида фикрлар билдирганди. Аслида бундай эмаслигини сурияликлар Кореяга қарши баҳсда исботлаб қўйишди. Тўп билан кам муомалада бўлган Айман Ҳаким шогирдлари голли вазиятларни юзага келтиришда кучли рақибидан сира қолишмади. Имкониятлардан унумли фойдаланганда Сурия ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда номинал мезбон жамоанинг кучи тугагани сезилди. Натижада қўшилган вақт 10 дақиқагача чўзилди. Сурия матонат билан ҳимояланиб, ўзи учун ижобий саналган голсиз дурангни сақлаб қолди. Корея эса айнан шу учрашувда жуда кучли кўринмади. Сон Хён Миннинг йўқлиги жамоага ҳужумлар уюштиришдаги танловни кучсизлантирди. Ули Штилике етакчи футболчисиз ўйинни қандай ташкил этиш борасида анча иш қилиши лозимлиги кўзга ташланди.

Гуруҳимизда бизнинг учрашувдан бошқа баҳсларда дуранг қайд этилига ижобий баҳо берсак бўлади. Агар 1-турда Қатар дарвозабони қўшилган вақтда қўпол хатоларга йўл қўймаганда ҳозир ўзимизни янада яхшироқ ҳис этишимиз мумкин эди. Бошқа тарафдан ўз баҳсларимизни ютяпмиз. Шундай ўйнашда давом этсак, бошқаларнинг натижасига кўз тикмаслик имконига эга бўламиз. Энди икки асосий рақибимизни Тошкентда қабул қиламиз. Ўша беллашувлар амалда кўп нарсани ҳал қилиб беради.

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1              
Ўзбекистон 2     
2      
0     
0     
2-0     
6     
2  Эрон 2 1 1 0 2-0 4
3  Жанубий Корея        
2 1 1 0 3-2 4
4  Хитой 2 0 1 1 2-3 1
5  Сурия 2 0 1 1 0-1 1
6  Қатар 2 0 0 2 0-3 0



“В” гуруҳида тур Малайзияда Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув билан бошланди. Биринчи бўлимда ташаббусга эришган Ироқ Муҳаннад Каррарнинг аниқ зарбаси эвазига олдинга ўтиб олди. Бироқ иккинчи бўлим охирида ироқликлар ҳимояда хатоларга йўл қўйишди. Жарима майдони ичида ишлатилган қўполликлар учун белгиланган пенальтиларни Наваф Обид аниқ амалга оширди. Саудияликлар ҳозирча учинчи раундда уч бор 11 метрлик жарима зарбасини ижро этишди, яъни барча голларини пенальтидан уришди. Бироқ ўйин борасида гуруҳ аутсайдерларидан устун тарафларини кўрсатишмади. Япония, БАА ва Австралияга қарши беллашувларда Берт Марвейк шогирдлари жуда катта муаммоларга дуч келишини бемалол тахмин қилса бўлади. Япония ва Австралия бу жамоани доғда қолдиришда ортиқча қийинчиликка дуч келмаса керак.

Япония эса Таиланд меҳмони бўлди ва мезбонларга футбол борасида ростакам дарс берди. Агар мезбонлар посбони ишончли ўйнамаганда шу куни японлар бемалол 5-6 тўп фарқи билан зафар қучишлари аниқ эди. Кўплаб ҳужумларнинг иккитасидан “Самурайлар” унумли фойдаланишди. Генки Харагучи ва Такума Асано урган голлар Японияга 2:0 ҳисобида ютуқни тақдим этди. Шу тариқа Воҳид Ҳалилхожич шогирдлари БААга учралган мағлубиятдан кейин қисқа муддат ичида ўзларига келиб улгуришди. Бу гуруҳда кураш анча кескин кечиши кўриниб турибди.


Австралия эса Абу Дабида БААдан кичик ҳисобда устун келди. Ўзи учун қийин келган тақвимга қарамай, БАА термаси гуруҳ грандларига қарши беллашувларда уч очко жамғара олгани мақтовга лойиқ. “Соккерузлар”га қарши учрашувда Маҳди Али жамоасига тажриба етишмади. Европа майдонларида ўйнаб юриш орқали муҳим тажрибага эга Австралия ғалабани юлиб олди. Тим Кейхилл захирадан тушганига ҳеч қанча бўлмасдан ягона тўп муаллифига айланди. Шундай қилиб, Австралия ва Саудия Арабистони ушбу гуруҳда 6тадан очко тўплаб, етакчиликни қўлга олишди. Япония ва БАА ҳисобида 3тадан очко мавжуд. Ироқ ва Таиланд эса очко жамғаришмади. Бу гуруҳда ҳозирча дуранг натижа кузатилмади.

2-тур учрашувларининг 2тасида дуранг қайд этилди ва 4 баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Мезбонлар ғалабага эриша олишмади. Малайзия эса Ироқ ва Суриянинг уй ўйинларига деярли бир пайтда мезбон қилгани билан ёдда қолди.

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1         
 Австралия 2       
2      
0      
0     
3-0   
6     
2  Саудия Арабистони      
2 2 0 0 3-1 6
3  Япония 2 1 0 1 3-2 3
4  БАА 2 1 0 1 2-2 3
5  Ироқ 2 0 0 2 1-4 0
6  Таиланд 2 0 0 2 0-3 0

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика