RU

Последние новости

19:35"Сурхон" - "Насаф" 0:1 (Матнли трансляция)  16 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  27 19:30Суперлига. ОКМК - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  2 19:10БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" ўз уйида "Ал Айн"ни қабул қилмоқда, Абдуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  36 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  6 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2

ЖЧ-2018 қуръаси рақамларда Новости

ЖЧ-2018 қуръаси рақамларда

Теги :  ЖЧ-2018Қуръа
Бугун Москва шаҳрида 2018 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


Қуръага нечи нафар мураббий келади? Шоуда қанча артистлар иштирок этишади? Маросим қанча давом этади? FIFA.com бу саволларга жавоб беради ва қуръа жараёнининг барча рақамларини тақдим этади.

соат – Москвадаги қуръа маросими тахминан шунча давом этади. Тадбирда фақат қуръа ташланмайди, балки мусобақа мезбон давлати ҳақида маълумот ҳам берилади – бизни ажойиб шоу кутмоқда.

8 та гуруҳ пайдо бўлади. Ҳар бир гуруҳда 4тадан жамоа бўлади ва дастлабки 2 ўринни олган жамоалар 1/8 финалга чиқади. Мусобақа 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11та шаҳрида бўлиб ўтади. Жами 64 та ўйин ўтказилади.

10 футбол афсоналари қуръа жараёнида иштирок этишади. ЖЧ-2014 чемпиони Мирослав Клозе кубокни саҳнага олиб чиқади. Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер қуръани ўтказади, 8 машҳур футболчилар эса ёрдамчи бўлишади: Лоран Блан, Гордон Бэнкс, Кафу, Фабио Каннаваро, Диего Форлан, Диего Марадона, Карлес Пуйоль ва Никита Симонян.

10 тонна темир қуръа бўлиб ўтадиган жойни тайёрлаш учун сарфланди. Улардан 2,5 тоннаси саҳнани қуриш учун кетди, 1 тонна – подиум учун ва 6 тонна – экранларга.


18 нафар профессионал таржимонлар қуръада ишлашашди: улар дунёнинг бешта тили: инглиз, немис, испан, француз ва рус тилларига таржима қилишади.

30 нафар мураббий қуръага келади. 2018 йилги мундиалга чиққан фақат икки терма жамоанинг устозлари қуръада қатнашишмайди. Булар Австралия ва Уругвай.

162 та контейнер қуръа вақтида чиқиндиларни ташлаш учун ишлатилади.

210 нафар артист қуръа маросимидаги шоуда иштирок этади.

465 нафар волонтер (кўнгилли) Москвадаги қуръа жараёнида фаолият олиб боради.

1400 нафар меҳмон қуръага келиши кутилмоқда. Улардан 260 нафари ЖЧ-2018га чиққан терма жамоа делегацияси аъзолари ҳисобланади.

1500 нафар журналистлар қуръани ёритиш учун аккредитациядан ўтказилган. Улардан 528 нафари ёзувчи журналистлар. 117 канал қуръани намойиш этади, уни дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатида томоша қилишади.

3960 квадрат метр. Москвадаги Қремль саройида қуръа ўтказиладиган жойнинг умумий майдони. Бу эса 6000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика