RU

Последние новости

07:22Бугун Суперлиганинг 17-турига старт берилади  1 02:00Конференциялар лигаси саралаши. Ҳусанов захирадан тушган ўйинда "Ланс"дан ғалаба, де Хеадан "омадсиз камбэк"  2 01:27Рафаэль Бенитес ўзи мураббийлик қилган энг яхши футболчи кимлигини айтди  6 01:06Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумни дуранг билан бошлади  3 00:37"Лион" барча футболчиларини трансферга қўйди. Сабаби ҳам маълум  1 00:16Энрике Мбаппе ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади: "Сизлар зерикарлисизлар"  2 23:50Харри Кейн: "Энди менда ҳам совринлар учун курашишга имкониятлар бор"  1 23:28Конференциялар лигаси саралаши. "Челси" ва "Ланс"нинг баҳс учун таркиблари маълум қилинди  2 23:20Гўзалликни қадрлайдиганлар учун! ЖЧ-2030 финали учун барпо қилинадиган стадионни кўрдингизми?  5 22:51Максим Шацких ёрилди: "Бу томорқада қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин, билмайман"  50 22:22Хамес янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Мадридга учиб борди  2 21:59Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас"  14 21:19Суперлига. "Пахтакор" - "Сурхон" 0:1  12 21:08Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумни мақсад қилгандик"  1 21:05Фарҳод Нишонов: "Вазиятларни муваффақиятли якунлайдиган футболчилар етишмаяпти"  1

ЖЧ-2018. Польша кутилмаганда Сенегалга мағлуб бўлди Новости

ЖЧ-2018. Польша кутилмаганда Сенегалга мағлуб бўлди

Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви якунланди.

ЖЧ-2018. "H" гуруҳи

Польша - Сенегал 1:2 

Гол: Криховяк 86 - Чонек 37 (автогол), Ньянг 60.

Бош ҳакам: Наваф Шукрулла

Польша: 1.Войцех Шесни, 2.Михал Паздан, 4.Тиаго Чонек, 20.Лукаш Пишек (Берешински 83), 10.Гжегож Криховяк, 11.Камиль Гросицки, 13.Мацей Рибус, 16.Якуб Блашиковски (Беднарек 46), 19.Пётр Зелински, 7.Аркадиуш Милик (Ковнацки 73), 9.Роберт Левандовски.

Сенегал: 16.Хадим НДиайе, 3.Калиду Кулибали, 12.Юссуф Сабали, 22.Мусса Ваге, 5.Идрисса Гейе, 6.Салиф Сане, 13.Альфред НДиайе (Куяте 89), 9.Маме Диуф (Ндойе 62), 10.Садио Мане, 18.Исмаила Сарр, 19.Мбайе Ньянг.

Огоҳлантиришлар: Криховяк 12 - Сане 49, Гейе 72.

Польша

Гжегож Крыховяк - 86'

Чемпионат Мира. Группа Н . Тур 1

19/06/2018, 20:00

2
:
1
Завершен

Сенегал

Тиагу Ционек - 37', Мбайе Ньянг - 60'

Стадион: Otkrytiye Arena, 44190 зрителей

Главный судья: Nawaf Shukralla

45'
90'
12'  Гжегож Крыховяк
46'  Якуб Блащиковски (Ян Беднарек)
73'  Аркадиуш Милик (Давид Ковнацкий)
83'  Лукаш Пищек (Бартош Берешиньский)
86'  Гжегож Крыховяк
86'  Камиль Гросицкий
37'  Тиагу Ционек
49'  Салиф Сане
60'  Мбайе Ньянг
62'  Маме Бирам Диуф (Шейх Н'Дой)
72'  Идрисса Гейе
75'  Мбайе Ньянг (Мусса Конате)
87'  Альфред Н'Диайе (Шейху Куяте)



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Наваф Шукрулла учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

89. Ўзгариш. Ндайе ўрнига Куяте майдонга тушди.

86. ГООООООЛЛЛ! КРИХОВЯК!!! Ҳисоб қисқарди. Жаримадан узатилган тўпни Гжегож бош билан рақиб дарвозасига киритди.

84. Сенегаллик футболчи рақиб майдонида йиқилди, Рибус эса бу симуляция деб рақибига жаҳл қилди. Ҳакам аралашуви билан жанжалнинг олди олинди.

83. Ўзгариш. Берешински Пишек ўрнига майдонга тушди. 

81. Сенегалликлар яна бир вазиятга эга бўлишди, бу сафар Шесни ишга киришди ва дарвозасига яна бир гол киришини олдини олди.

79. Польшалик мухлислар хомуш. Уларнинг севимлилари бугун жуда ёмон ўйин кўрсатишмоқда.

75. Ўзгариш. Мбайе Ньянг ўрнига Мусса Конате ўйинга қўшилди.

73. Ўзгариш. Ковнацки Милик ўрнига майдонга тушди.

72. Идрисса Гейе Криховякка нисбатан қоида бузди. Сариқ карточка. 

70. Милик  қанотдан ерлатиб узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, бироқ у ўйлагандек зарба бўлмади.

62. Маме Диуф ўрнига Ндойе майдонга тушди.

60. ГОООООЛЛЛЛ! МБАЙЕ НЬЯНГ!!!!! 2:0. Ньянг кутилмаганда ҳимоячи ва дарвозабондан қочиб кетди. Польшаликлар бир-бирини тушунгунича Сенегал футболчиси ўз жамоасининг иккинчи голини урди. Голни телеграм каналимиздан кўчиринг: ТЕЛЕГРАМ

56. ПИШЕЕЕК! Лукаш қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, аммо зарба у кутгандек бўлмади.

52. Сенегалдан жавоб ҳужуми! Африкаликлар яратган вазият зарба билан якунланди, бироқ тўп польшалик футболчига тегиб, жарима майдонини тарк этди.

50. ЗАРБААА! Левандовски дарвозанинг бурчагини нишонга олди, бироқ Хадим НДиайе сейв ижро этиб, жамоасини қутқариб қолди.

49. Салиф Сане Левандовскига қарши қоида бузди. Сане шунга мажбур бўлди, акс холда польшалик ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Сариқ карточка.

47. Ҳозиргина майдонга тушган Беднарек жароҳат олди. Ҳавотирга ҳожат йўқ, футболчи ўзи ўрнидан турди ва майдонга қайтди.

46. ИКкинчи бўлим бошланди.

Ўзгариш. Блашиковски ўрнига Беднарек майдонга тушди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Салифффф! Сенегал терма жамоаси ҳисобни катталаштириши мумкин эди, аммо унинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

37. ГОООООООЛЛЛЛ! Рикошетдан сўнг Сенегал терма жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Идрисса Гейенинг зарбасини қайтармоқчи бўлган Тиаго Чонек, тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.

36. Исмаила Сарр Садио Мане билан тўқнашиб, шикастланди. Ўйин тўхтатилди.

33. Сенегал терма жамоаси икки марта қанотдан узатма амалга ошириб, хавфли ҳужумлар яратишга муваффақ бўлди. Узатмаларга ҳужумни якунловчи зарбалар етишмаяпти.

27. Ўйиндан бироз зерикиб қолган мухлислар рақиб жамоа ишқибозлари билан мухлислик бўйича беллашув ўтказишмоқда.

23. Ниҳоят Левандовски ҳам дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп у ўйлаган томонга бормади ва сенегалликлар эркин зарба орқали тўпни ўйинга киритишди.

20. Польшаликлар қанотдан ҳужум бошлашди, қайтарилган тўп орқали иккинчи ҳужум тўлқини амалга оширилди, зарба эса ноаниқ.

19. Мбайе Ньянг рақиб жарима майдончасига яқин келиши билан Шесни қўриқлаётган дарвозага зарба берди, аммо унинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Исмаила Сарр Польша терма жамоаси жарима майдончасига ёриб киришга уринди, бироқ футболчи йиқилди, ҳакам эса қоида бузилмаганини маълум қилди.

13. Салиф Сане ишлаб олинган стандартдан дарвозани нишонга олишга улгурди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

12. Наваф Шукрулла баҳс бошида Криховякни сариқ карточка била жазолади. Гжегож рақибнинг ҳужумини қўполлик билан тўхтатди.

8. Сенегал терма жамоаси фаоллашди. Уларнинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда.

5. Илк хавфли вазият польшаликлар томонидан яратилди. Бироқ сенегалликлар зарбага имкон беришмади.

4. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд.

1. Учрашув бошланди.


- Ўйинда урилган голларни бу ердан кўчириб оласиз: ТЕЛЕГРАМ

- Бугунги учрашув учун тахминларингиз қандай? Изоҳда ёзиб қолдиринг.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Москвадаги "Откритие Арена"да бугун Польша ҳамда Сенегал терма жамоалари куч синашишади. Мундиалнинг олтинчи кунидаги иккинчи баҳс воқеаларини шу ерда ўқиб боринг.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика