RU

Последние новости

00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  0 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  0 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  6 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  229 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14

ЖЧ-2018. Дания Перуни таслим қилди Новости

ЖЧ-2018. Дания Перуни таслим қилди

ЖЧ-2018 дастлабки тури доирасидаги Перу - Дания учрашуви бўлиб ўтди.

45-дақиқада перуликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Бироқ Куева ўзи ишлаган пенальтини ноаниқ амалга оширди. Иккинчи тайм бошида эса Эриксеннинг тўп узатишидан сўнг Юссуф Поульсен бирга бир вазиятдан гол уриб Данияни олдинга олиб чиқди - 0:1. Учрашув айнан мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.


ПЕРУ - ДАНИЯ 0:1
16 июнь. Саранск. "Мордовия Арена" стадиони.
Ҳакамлар: 
Бакари Гасамма (Гамбия), Жан Клод Бирумушаху (Бурунди), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир), Меҳди Обид Шариф (Жазоир)

Гол: Юссуф Поульсен 59, - 0:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Кристиан Куева 45+1 (ноаниқ)
Перу - 
1.Педро Гальесе, 2.Альберто Родригес, 6.Мигель Трауко, 8.Кристиан Куева, 10.Жефферсон Фарфан (11.Рауль Руидиас, 85), 13.Ренато Тапиа (23.Педро Акино, 87), 15.Кристиан Рамос, 17.Луис Адвинкула, 18.Андре Карилльо, 19.Йосимар Йотун, 20.Эдинсон Флорес (9.Паоло Герреро, 63)
Дания - 1.Каспер Шмейхель, 4.Симон Кяер, 5.Андреас Кристенсен (Матиас Йоргенсен, 81), 7.Уильям Квист (19.Лассе Шоне, 37), 8.Томас Дилейни, 9.Николай Йоргенсен, 10.Кристиан Эриксен, 14.Хенрик Далсгаард, 17.Йенс Стрюгер, 20.Юссуф Поульсен, 23.Пионе Систо (Мартин Брейтуэйт, 67)

Огоҳлантиришлар: Ренато Тапиа 38, Томас Дилейни 86, Юссуф Поульсен 90.


Перу

Чемпионат Мира. Группа С . Тур 1

16/06/2018, 22:00

1
:
0
Завершен

Дания

Юссуф Поульсен - 59'

Стадион: Mordovia-Arena, 40502 зрителей

Главный судья: Bakary Papa Gassama

45'
90'
38'  Ренато Тапиа
45'  Кристиан Куэва
62'  Эдисон Флорес (Хосе Герреро)
85'  Джефферсон Фарфан (Рауль Руидиас)
87'  Ренато Тапиа (Педро Акино)
35'  Виллиам Квист (Лассе Шене)
59'  Юссуф Поульсен
59'  Кристиан Эриксен
67'  Пионе Систо (Мартин Брейтуэйт)
81'  Андреас Кристенсен (Матиас Йоргенсен)
86'  Томас Дилейни
90'  Юссуф Поульсен


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90+5. Ўйин тугади! Перу - Дания 0:1

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. Перу. Ренато Тапиа ўрнига Педро Акино тушди

86. Огоҳлантириш. Дания. Дилейни

86. ЗАРБА! ЭРИКСЕННИНГ зарбасини дарвозабон қайтарди

85. Ўзгариш. Перу. Фарфан ўрнига Рауль Руидиас тушди

84. ЗАРБАААААААААААААААААААА! ШМЕЙХЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЛЬ! Ажойиб сейв!

81. Ўзгариш. Дания. Кристенсен ўрнига Матиас Йоргенсен тушди

79. ЗАРБААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ЗАРБА! ГЕРРЕРОООО! Товони билан дарвозага орқа туриб зарба берди, бирозгина ноаниқ!

75. Учрашувдаги голни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш ва кўчириб олиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

73. ЗАРБА! Луис Адвинкуланинг зарбаси ноаниқ кетди

69. Хавфли вазият! Перу ҳужумкорликни оширди, бу сафар Альберто Родригеснинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

67. Ўзгариш. Дания. Систо ўрнига Мартин Брейтуэйт тушди

65. ЗАРБА! Ҳозир майдонга тушган Герреро боши билан зарба берди, Шмейхель ўз ўрнида

63. Ўзгариш. Перу. Эдинсон Флорес ўрнига Паоло Герреро майдонга тушди

61. ЗАРБАААААААААААААААААА! Эдинсон Флорес жарима майдони ичидан кучли зарба берди, Каспер Шмейхель тўпни қайтарди!

59. Эриксеннинг тўп узатишидан сўнг Поульсен бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди - 0:1.

59. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЮССУФ ПОУЛЬСЕЕЕЕЕЕЕЕЕН! 0:1

57. Қандай вазияяяяяяят! Куева жарима майдонига кириб бориб шеригига тўпни узатди, аммо Карильо зарба бера олмади!

55. Жаҳонгир Файзуллаев сайтимиз ўқувчилари учун ўйиннинг энг сара расмларини жойлаб бормоқда >>> ЖЧ-2018. Перу - Дания. LIVE ФОТОГАЛЕРЕЯ

53. Эриксен жарима тўпини амалга оширди, яна жонли девор тўп йўлига тўғаноқ бўлди, иккинчи зарба эса ноаниқ чиқди

46. Иккинчи тайм бошланди. 


Биринчи тайм статистикаси.

45+3. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади

45+1. ЗАРБАААААААААААААААААА! КУЕВААААААААА! НОАНИИИИҚ! 

45. ПЕНАЛЬТИ! VAR тизими ёрдамидан фойдаланга Бакари Гасамма барибир пенальти белгилади

45. Перулик Куева рақиб жарима майдони ичида йиқитилди, ҳакам пенальт йўқ деди.

41. ЗАРБА! Дилейни томонидан йўллаган зарба ноаниқ кетди

39. ЗАРБААААААААААААА! Эриксен жарима тўпини амалга оширди, жонли девордан қайтан тўпни Шоне яна дарвозага йўллади, бу сафар посбон ўзини кўрсатди

38. Даниялик Систо жарима тўпи ишлаб олди

38. Огоҳлантириш. Перу. Ренато Тапиа

36. Ўзгариш. Дания. Квист ўрнига Лассе Шоне тушди

33. Даниялик Квист жиддий жароҳат олди. Шифокорлар уни дарҳол шифохонага олиб кетишди. Рақиб унинг қовурғасига тизза билан зарба берди



33. ЖЧ-2018 вақтида сайтимизнинг телеграмдаги каналига обуна бўлинг. Афсус қилмайсиз: КАНАЛГА ЎТИШ

29. Хавфли вазият! Фарфан жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

27. ЗАРБА! Дилейнининг зарбаси дарвозадан ўтиб камерага бориб тегди

24. Данияликлар бурчак тўпини амалга оширишди, бўйдор ҳимоячилар тўпни қайтаришди

19. Фарфан рақиб ҳимоячиларига анчагина бош оғриқ бўлмоқда.

16. Жаҳонгир Файзуллаев сайтимиз ўқувчилари учун ўйиннинг энг сара расмларини жойлаб бормоқда >>> ЖЧ-2018. Перу - Дания. LIVE ФОТОГАЛЕРЕЯ

15. Кўпчилик бугунги ўйинда Дания фаворит деб ҳисобламоқда. Бироқ дастлабки дақиқаларда фақат Перу ҳужум қилмоқда

12. Яна бир ЗАРБА! Карильонинг кучли зарбасидан кейин яна Каспер жамоасини қутқарди!

7. ЗАРБА! Йосимар Йотуннинг зарбасини Шмейхель ушлаб олди

4. Илк хафли вазиятни перуликлар ташкил этишди. Жарима майдонига узатилган тўпни Кристиан Куева дарвозага йўллашга уринди, бироқ даниялик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Энди Дания давлат мадҳиясига навбат

- Дастлаб Перу давлат мадҳияси янграмоқда.

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. 





Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика