RU

Последние новости

12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  4 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  13 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  5 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  2 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  19 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4

Жавлон Гусейнов: “Бунёдкор” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди” Новости

Жавлон Гусейнов: “Бунёдкор” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди”

Олий лиганинг 28-турида чемпионат аутсайдери бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Бунёдкор”ни қабул қилди.
Бунгача чемпионлик учун астойдил кураш олиб бораётган “қалдирғочлар” водийда дуранг қайд этиб, қимматли очколарни бой берди.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг ҳимоя чизиғида фаол харакатлари билан майдонда ажралиб турган Жавлон Гусейнов рақиб бош мураббийи томонидан учрашувнинг “Энг яхши футболчиси” дея эътироф этилди. Шу боис баҳсдан сўнг Гусейновни суҳбатга чорладик.

-Гувоҳи бўлганингиздек, учрашув кескин курашларга бой тарза ўтди. Шу боис ҳар икки жамоа учун ҳам баҳс осон ўтди деб бўлмайди. Шундай бўлишини аввалдан билгандик ҳам ва шунга монанд тайёргарлик кўрилди. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч кимни қониқтирмаяти. Шу боис биз учун ҳар баҳс ҳудди финалдек ўтмоқда. Бундай вазиятга ўзимиз тушиб қолдикми, демак ўзимиз чиқиб кетишимиз шарт деб биламан.

- Бугунги ўйинга қараб айтадиган бўлсам, менимча “Андижон” ғалабага ҳақли эди. Лекин бир очко ишладик деса ҳам бўлади.

- Албатта мураббийлар “Бунёдкор” билан ўйинга бизни ҳар томонлама тайёрлашди ва рақибнинг қарши ҳужуми хавфли бўлишини уқтирди. Чунки тезкор ўйинчиларга эга жамоа саналади. Шукурки, вазифани уддаладик.

- Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда кутгандик. Асосий эътибор кўпроқ ушбу ҳужумчига эди. Бежизга эмас экан, у захирадан майдонга тушибоқ жамоасининг ўйинини янада жонлантира олди.

- Бугунги қўлга киритган бир очко бу – бир жамоа бўлиб ўйнаганимиз ва аҳиллик эвазига деб ҳисоблайман. Насиб қилса шу тарзда давом этсак, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қоламиз.

“Андижон” ФК матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика