RU

Последние новости

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  4 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Жасурбек Жалолиддинов: "Миллий терма жамоа либосини кийиш – ҳар бир футболчи учун шараф" Новости

Жасурбек Жалолиддинов: "Миллий терма жамоа либосини кийиш – ҳар бир футболчи учун шараф"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда Жаҳон чемпионати саралаши доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказади.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида 23 февраль куни Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади.

Ушбу йиғинда “Бунёдкор” жамоасининг 17 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Жасурбек Жалолиддинов ҳам иштирок этади. Ёш истеъдод эгаси миллий жамоадан чақирув олганидан мамнун эканини айтиб ўтди:

– Миллий терма жамоа либосини кийиш, мамлакат бош жамоаси сафида тўп суриш – ҳар бир футболчи учун шараф саналади. Мен ҳам ёшликдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлишни орзу қилганман. Бу орзум амалга ошаётганидан беҳад мамнунман.

“Бунёдкор” жамоаси таркибида Рустам Aшурматов, Элдор Шомуродов каби ўйинчиларнинг ёш бўлса-да миллий терма жамоада ўйнашларини кузатиб, уларга ҳамиша ҳавас қилганман. Менинг ҳам миллий жамоадан чақирув олишимда жамоадошларимнинг ва мураббийларнинг хиссаси катта.

Энди билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор маҳоратни ишга солиш, машғулотларда ҳам, ўйин давомида ҳам майдонда қаттиқ тер тўкиш лозим бўлади, – деди ёш футболчи.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика