RU

Последние новости

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  1 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  14 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Жасур Ёқубов "Пахтакор" билан ўйинни нега асосий таркибда бошламаганди? Новости

Жасур Ёқубов "Пахтакор" билан ўйинни нега асосий таркибда бошламаганди?

Ўтган йилнинг ёзида "Бунёдкор" таркибига қўшилган Жасур Ёқубов мавсум охиригача жамоанинг асосий ҳимоячисига айланди.

Бугун 23 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Жасур, 2022 йилнинг бошида "Локомотив" билан шартнома имзолаган эдингиз. Кутилмаганда 1 ойдан кейин клубдан кетиб қолишингизга сабаб нима эди?

— Ўзига хос сабаблар бор эди. Келинг, соддагина қилиб "клуб билан келишмовчилик туфайли" деб қўя қолайлик.

— Февраль ойида "Пахтакор" таркибига қўшилдингиз. Баҳорда ОЧЛ ҳавосидан нафас олиб, 2-даврани пойтахтнинг бошқа бир клуби - "Бунёдкор" таркибида бошладингиз. Умуман олганда ортда қолган мавсум ҳақида таассуротларингиз қанақа?

— Шукр, ҳаммаси яхши бўлди. Тўғри, "Пахтакор" таркибида асосан захирада қолган бўлсам ҳам, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаб кўрдим. Тажриба орттирдим. Ва ёзда "қалдирғочлар" сафига қўшилганимдан бери мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб келяпман.

— "Бунёдкор"га сизни ким чақирганди? Виктор Карпенконинг ўзими?

— Йўқ. Бу жамоага ўтишимнинг асосий сабабчиси ўша пайтдаги спорт директори Абдумажид Тоиров бўлгандилар. Албатта, бу қарор мураббий билан бамаслаҳат қабул қилинган бўлса керак. Чунки "Бунёдкор"га келишим билан асосий таркибдан жой беришганди.

— "Навбаҳор" билан "Жар" стадионидаги ўйинни эслайлик. Ўша ғалаба Наманган клубини чемпионликдан маҳрум қилди десак бўладими?

— Ўша куни майдонга чиқиб, мураббий берган кўрсатмаларни бажардик ва ўзимизга керакли 3 очкони олдик. Агар мусобақа жадвалига эътибор берсангиз, шундай хулоса пайдо бўлади. "Навбаҳор" 1 очколик фарқ билан чемпионлик пойгасини ютқазиб қўйди. 

— Иван Бошкович келгач жамоа натижалари яхши томонга ўзгарди. Унинг қўл остида жамоа асосан 2-рақамда ўйнаяпти. Бу ҳимоячилар учун нисбатан қийин эмасми? Чунки ўйиннинг асосий вақтини ҳимояланиб ўтказиш керак бўлади.

— Ҳа, Бошкович келганидан кейин ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кузатилди. 2-рақам бўлиб ўйнаш тўғрисида гапирадиган бўлсам, мураббийни тушуниш керак. Унда жуда қисқа вақт бор эди ва шу даврда натижа кўрсатиши талаб қилинди. Шундан келиб чиқиб ҳимояқий ўйин кўрсатган бўлишимиз мумкин. Ўйлашимча, янги мавсумда ҳаммаси бошқача бўлади.

— Жасур Ёқубов барча ўйинларни асосий таркибда бошлаётган эди. Охирги турни захирада бошлашингизнинг сабаби нима? "Пахтакор" собиқ клубингиз бўлгани туфайли эмасми?

— Йўқ, бунинг алоқаси бўлмаса керак. Ўзи "Сурхон" билан ўйиндан кейин оёғимда озгина оғриқ пайдо бўлганди. Машғулотлардан жавоб сўрашга мажбур бўлдим. 26-турда захирадан тушишимнинг ягона сабаби шу.

— Ҳозирги йиғин қандай ўтяпти?

— Аъло даражада. Куни 2 маҳалдан шуғулланяпмиз. Асосий эътибор тўп билан ишлашга қаратилган. Худо хоҳласа, янги мавсумда фақат юқори ўринлар учун курашамиз.

Фахриддин суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика