RU

Последние новости

23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

Жасур Абдураимов: "Футболда жамоа оилага айланмаса ҳеч қандай тактика фойда келтирмайди" Новости

Жасур Абдураимов: "Футболда жамоа оилага айланмаса ҳеч қандай тактика фойда келтирмайди"

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин кескин ва қизиқ тарзда кечди. Стадионга келган мухлислар шиддатли футбол гувоҳи бўлишди. Якунда бизга омад кулиб боқмади. Иккинчи бўлимда суръатни ошириб, ташаббусга эришдик. Йигитлар бор кучлари билан ғалаба учун интилишди.

Иккинчи бўлимда руҳан ўзгардик. Футболда натижа кўп нарсаларга боғлиқ, кўплаб жиҳатлар ҳисобга таъсир ўтказади.

Футболчилар ҳиссиёт билан ўйнашади. Шу сабабли турли ҳолатларга муносабат фарқли бўлади. Муҳими, футбол ўйнашга интилиш. Бугун биз футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Охирги дақиқаларгача курашдик.

Футболда жамоа оилага айланиши керак. Акс ҳолда, ҳар қандай тактика фойда келтирмайди. Мен бизда жамоавий бирлашиш ўсишини кўряпман, - дейди Жасур Абдураимов.

"Пахтакор" матбуот хизмати




Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика