RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Жасур Абдураимов: "Арвеладзенинг жамоага келиши миш-миш эмас" Новости

Жасур Абдураимов: "Арвеладзенинг жамоага келиши миш-миш эмас"

Олий лиганинг 14-тури марказий учрашуви "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Жасур Абдураимов қатнашди.


- Ўйин жиҳатдан "Насаф"га мақтовли сўзларни айтишим мумкин. Улар замонавий футбол намойиш этишади. "Насаф" мураббийлар штабини алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Улар танлаган ўйин услуби чиройли. Биз бугун характер кўрсатдик ва муҳим ғалабага эришдик. Футболчилар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Терма жамоадаги ўйини туфайли Сергеев, Лобанов, Андреев сингари футболчиларга танқид анча кучайган. Ушбу босим уларни чарчатиб қўймаяптими?

- Бу ҳақида ўйлайверса, одам ақлдан озиши мумкин. Шуни айтишим мумкинки, улар айни пайтда бизнинг жамоада энг яхшилар саналишади. Бизда бошқа танлов ҳам йўқ.

- Беҳруз Саъдиллаевнинг дебюти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Футболда психология жуда муҳим. Бугун Саъдиллаев ўйинга жуда яхши киришиб кетди. Қийин паллада майдонга тушишига қарамасдан майдонда йўқолиб қолмади. Беҳруз Саъдиллаев ҳақида жуда илиқ фикрдаман.

- Шота Арвеладзенинг жамоа рулига келиши ҳақида миш-мишларга қандай қарайсиз?

- Бу миш-миш эмас. Бу ҳақиқат. Шота Арвеладзе айни пайтда Тошкентга келган ва деярли ишга киришишган. Улар футболчиларни кўриб боришмоқда, жамоа билан яқинан танишиб чиқишмоқда. Менга хорижлик мутахассис келиши ҳақида аввалдан айташганди. Янги мураббий иккинчи даврадан бошлаб жамоани бошқаради. Мен "Пахтакор"даги қисқа фаолиятим давомида яхшигина тажриба эга бўлдим.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика