RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Жаноби раҳбарлар ва жаноби бош мураббийлар, Сизларга «ДУБЛЬ» нима учун керак? Новости

Жаноби раҳбарлар ва жаноби бош мураббийлар, Сизларга «ДУБЛЬ» нима учун керак?

«Дубль» деб нимага айтилишини барчангиз биласиз, ўринбосарлар лигаси, ҳозирда U-21 лигаси деб номланади. Кеча Андреа Пирло «Ювентус»нинг айнан шу жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Бундан бир неча йил аввал Гвардиола худди шу йўлдан борган эди. ЕЧЛни забт этишдан чарчамаётган Зидан ҳам «Реал» ўринбосарларида 2 йил ишлади. Гаттузо ҳам шу йўлни босиб ўтди. Энг қизиғи шундаки, бу мураббийлар футболчи сифатида эришган номи билан исталган клубда бош мураббийликка даъвогарлик қилсалар бўлар эди. Аммо Европача қараш, уларни аввал ёшлар билан ишлашга ундади.

Бу клуб раҳбари учун ҳам ўта муҳим. Аввало мураббий сифатида босимга кўникади ва ижод қилиши учун ёшлар билан ишлайди. У ерда бир икки йил ишлаб, асосий таркибга ўтади. Табиийки, ўзи билан ишлаган ёш футболчиларни потенциалини билган ҳолда, иккиланмай уларни асосий таркибга қўя бошлайди. Ўзбек футболи тарихида сўнгги йилларда бу йўлни фақатгина Рўзиқул Бердиев босиб ўтди. Тошев келгач у ўринбосарлар таркибига ўтказилди. Яна бироз ўтгач асосий таркибга қайтди ва ўзи билан ишлаган футболчиларни иккиланмай асосий таркибга қўйди. Айнан шу футболчилар 1 йил олдин «Насаф»ни чуқур инқироздан қутқариб қолганлигини инобатга олсак, ўша даврдаги қарор тўғри бўлганлигини кўрамиз. Аслида ўринбосарлар лигасининг мақсади ҳам шу. Истеъдодларни кашф қилиш.


Айни пайтда, яъни 2020 йил ҳисобидан оладиган бўлсак, ёшлар лигасига эътибор қаратаётган клубларни санаб ўтамиз: «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф» ва «Металлург». Мана шу 4та клубдагина ўринбосарлар асосий таркиб каби ётоқ ва уч маҳал еб ичишга эга. Булар қаторига қўшилишни истаётган яна бир клуб, бу «Локомотив», шу билан рўйхатимиз тугади. Айни пайтда «Бунёдкор» ўринбосарлар лигасида сўнгги поғонада бораётгани, бу улардаги аксар ёш ўйинчиларни асосий таркибда майдонга тушаётганлигидан. Қолган клублар эса U-21 деганда, 21 ёшли футболчилар ва асосий таркибдан яна 3 нафар қарияни ўйнатишни тушунадилар. Сабаби, улар учун ўринбосарлар лигасида ҳам натижа керак. Суперлигадаги 4-ўрин ҳеч нимага арзимаётган бир пайтда, тухумнинг сариғини ҳам бермайдиган ўринбосарлар лигасида натижа учун ўйнашлик, бу ғирт аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Ўринбосарлар лигасидаги энг катта натижа, бу ҳеч бўлмаса 1 йилда бир нафар асосий таркибга, юлдуз футболчини тарбиялаш. Номига футболчи ўтказиш, бу натижа эмас.


Аслида ҳар бир вилоятда истеъдодлар тўлиб ётибди. Уларга нима тўсиқлик қиляпти? Келинг, билганларимдан келиб чиққан ҳолда уларни санаб ўтсам:


1. Шароит. Асосий таркибга яратилаётган имкониятлар ўринбосарлар лигаси учун тақдим қилинмайди. Асосий таркибда устимиздан ёзиб кетадиган легионерларнинг бир йиллик улуши, 150 000дан 300 000 АҚШ долларигача етади. Агар клублар битта «чириган» легионеридан воз кечса, демак бизда 50 000 дан 100 000 АҚШ долларигача пул тежалади. Бу 500 млндан 1 млрд сўмгача маблағ. Энди ўринбосарлар лигасини ушлаб туриш учун бизга керак бўладиган маблағ: 18 киши кунига 100 000 сўмлик еб ичиш харажатини ишлатса (1 кун учун 100 000 сўм кичкина сумма эмас) 26 кунга 46 800 000 сўм бўлади. Буни энди 10 ойга кўпайтирамиз. Декабрь ва июль ойларини олиб ташладик. 468 000 000 сўм. Бу 46 000 АҚШ доллари. Агар ўринбосарлар таркибидаги эътибор асосий таркибдан кам бўлмаса, ишонинг 1 йил ичидаёқ ўша бизга келаётган, бировда ўтмай қолган, бизникилардан ҳам устун бўлмаган, пул бўлмаса ўйинни сотиб, бизнеси ўхшаб қолса тотализаторга пул тикиб юборадиган легионердан минг чандон яхши ўйинчи чиқади. Атиги 500 млн сўмга 18 нафар келажак авлодни тарбияласа бўлар экан. Мени ПФЛга таклифим, агар бирон клуб ўз ўринбосарларига базасидан шароит қилиб бермаса, легионерларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўймаслиги керак.


2. Мураббийларнинг малакаси. Ёшлар лигасига Ўзбекистон бўйлаб энг кам иш ҳақи оладиган мураббийлар «чертиб» олинади. Асло яхши савиядаги мураббий ўринбосарлар лигасига боришга рози бўлмайди. Чунки бу лигадаги мураббий ҳам маъмур, ҳам шифокор, керак бўлса қоровул бўлиши керак. Асосий таркиб сингари у ердаги мураббийнинг қадри баланд эмас. Ёмон томони шундаки, у ердаги аксар мураббийлар ҳам кун ўтса бўлди қабиласида ишлашида. Яхши шогирд тайинлаб, уни амаллаб асосий таркибга киритиш ҳақида эса ўйлаб кўрмайдилар. Ҳозирча, бундайлари етарлича.

Яна бир энг катта муаммо, ёшлар лигасига эътибор қаратилмайдиган клубларда бу таркибга кириш учун мураббийга маълум миқдорда ҳақ тўланиши керак. Шармандагарчиликдан бошқа нарса эмас. Айнан шундай инсонлар касрига Ўзбекистон Европа бўлиб кета олмаяпти. Айнан шундай инсонлар касрига коронавирусни енгиб ўтишда қийналяпмиз. Афсуски бундай инсонлар ҳар соҳада топиляпти.


3. Майдон. Бу ҳам энг катта оғриқли нуқталардан бири. Ўринбосарлар жамоасига келганда яхши сифатдаги майдон топилмайди. Тўплар эса асосий таркибдан қолгани бўлади. Витаминизация деган нарса ширин чойга нисбатан тушунилади. Ҳар бир ёш футболчи ўзини асосий таркиб эгаси сифатида ҳис қилиши учун аввало шароит ёшлар лигасида тахт қилиб берилиши керак. Шунда бола асосий таркибга ўтганидан кейин, Марсга тушиб қолгандек ўзини йўқотиб қўймайди.


4. Истеъдод қандай кашф қилинади? Бунинг учун аввало асосий таркиб бош мураббийи, ўз қўл остига яхши сифатдаги мураббийни олиши ва ёшлар лигасига бош-қош қилиб қўйиши керак. Ўринбосарлар жамоаси қатъий асосий таркиб услубида ишлаши керак. Мана шунда ўтиш босқичи осон кечади. Лекин биздаги энг катта муаммо, ёшлар лигасининг мураббийлари билан иши йўқ, аксар полвонларимизни! «Бунёдкор», «Насаф», «Пахтакор»га ўхшаб пул қилсанг бўлмайдими? Эртага хаш-паш дегунча, 2030 йил келади ва клублар давлат томонидан молиялаштиришдан тўхтайди, ҳамма клубларни ёпиб юборамизми шунда ёки 4та клуб билан 10та давралик мусобақа ташкил қиламизми?



5. ПФЛ регламентига ўзгартириш киритиши керак. Мен бу ҳақда 2014 йилдан бери гапираман. Лекин ҳозирча ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб кўргани йўқ. Дейлик ёшлар лигасига эътибор қаратадиган Рўзиқул Бердиев «Пахтакор» билан Тошкентда ўйнаши керак. 1 кун аввал ёшлар лигаси ўйнаётган пайт, Рўзиқул Бердиев ё Тошкент томон йўлга чиққан бўлади, ёки меҳмонхонада эртанги ўйин борасида футболчилари билан теория ўтказаётган, яна бўлмасам машғулот ўтаётган бўлади. Ёки Вадим Абрамов ўз майдонида «Машъал» билан ўйнаши керак. Ёшлар лигаси ўйин бошлайдиган пайти уни машғулотлари бўлади. Нари борса 15 дақиқа базадан машғулотга кетаётганида ўйинни кўриши мумкин. Бердиев ва Абрамов мисолида ўринбосарлар ўйинини 90 дақиқа кўрса нима бўлади? Агар ўйин асосий таркиб учрашувининг эртасига бўлса, муаммо бўлмайди.

- Ёшлар лигасидаги футболчи бош мураббийни олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади ва ўйинга астойдил тайёргарлик кўради.

- Рақиб сафидаги ўйинчини кузатиш ва селекция қилиш имконияти пайдо бўлади.

- Бош мураббийни асосий ўйини ўтиб бўлган ва у ҳеч қандай ўзга ҳаёлларсиз ўринбосарлар лигасини кузатади.

- Бир кун аввал ёшлар лигасидан олиб қўйилган, лекин асосий таркибда ҳам тушмаган футболчи, ҳеч бўлмаса эртаси куни ёшлар лигасида ўйнаш имкониятига эга бўлади. Ёшлар лигасида 3 нафар қария футболчини бўлиши яхши ҳолат. Улар орқали ёшлар сифатини оширади. Бош мураббий эса, бир кун аввал кам ўйнатган катта ўйинчисини ёшларга қўшиш имкониятига эга бўлади.

- Ва ниҳоят энг катта масала, ёшлар мураббийи бош мураббий олдида «дулларча»сини олиб қўйган боласини асосий таркибга қўя олмайди.


ПФЛ яна битта қилиши керак бўлган ишдан бири, Европага ўхшаб ҳар бир жамоанинг рўйхатида ўша клубни, айнан ўша клубнинг 8 нафар тарбияланувчиси бўлиши ва асосий таркибда улар камида 3 нафар бўлиши кераклиги тўғрисидаги регламент бандини киритиш. Айнан шу банд туфайли МЮ 90 йиллар бошида юлдузли онларини ўтказган. Айнан шу банд орқали «Барселона» пайтида Европани забт эта олди. Ҳозир бу банд Россия футболига ҳам кириб келди, навбат бизга.


Аслида ёшлар лигасининг муаммолари янада кўп. Буларни ёзишимга сабаб, сўнгги кунларда клубларимизни тинмай ФИФА томонидан жазоланаётганлиги. Эссиз пуллар...

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика