RU

Последние новости

20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  13 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  13 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" Новости

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Жан Салас Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши машаққатли ўйин ўтказдик. Умуман олганда, учрашув қийин ўтишини билардик. Мусобақадаги иштирокимизни давом эттириш учун очко муҳимлигини ҳам англаб тургандик ва ўйлайманки, биз буни яхши уддаладик. Охирги турда мезбонлар қаршилигидан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Бугун бизга шиддат кўпроқ етишмади. Шунингдек, тўп билан олдинга ўтишда ҳам муаммолар юзага келди. Рақиб жамоа вазиятларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилди, бизга эса бу борада аниқлик етишмади. Аммо сўнгги турда бу камчиликларимизни яхшилаймиз.

Ўзбекистон мезбон жамоа ҳисобланади. Қолаверса, улар ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Улар ҳам гол уришга ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилишади, бироқ биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионатидаги барча ўйинлар қийин ўтади. Шунга қарамай, рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ернинг маданияти бизнинг мамлакатдан фарқ қилади, шунга қарамай, биз мослашяпмиз. Ўзбекистонликлар бизга яхши муносабатда бўлишмоқда. Бу ернинг маданияти билан яқиндан танишиб, ортга қайтгач, яқинларимга сўзлаб бераман", деди Салас.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика