RU

Последние новости

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Жамшид Саидов: "Георгиев мавсум охиригача сафдан чиқди, Аюпов оилавий сабаблар билан клубдан кетди" Новости

Жамшид Саидов: "Георгиев мавсум охиригача сафдан чиқди, Аюпов оилавий сабаблар билан клубдан кетди"

"Локомотив" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.

"Биз охирги ўриндамиз, ҳар бир ўйинга сўнгги учрашувга тушгандек тушаяпмиз. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Локомотив"га қарши ўйнадик. Улар ҳам, биз ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бироқ мағлубиятга учрадик. Таркибимизда бир қатор жароҳат олган футболчилар борлиги ҳам панд берди", - дейди Саидов.

- Азиз Ибрагимов жароҳат туфайли алмаштирилдими?

- Тактикамиз бир ҳужумчи билан қарши ҳужумда ўйнаш эди. Азиз рақиб ҳимоячиларини босимда ушлаб турди. Бироқ жароҳат туфайли уни алмаштиришга мажбур бўлдим. 

- Биринчи бўлимда ҳисоб 0:0 эди. Рақиб пенальтидан гол ура олмади, иккинчи бўлимда "Бухоро"га нима етишмади? 

- Бизга ҳужумдаги якуний зарба етишмади. Азиз белидан жароҳат олди уни ўрнига Давлатов тушди. Қарши ҳужумда ўйнадик. Йигитлар ҳар бир ўйинга ўзгача шижоат билан тушишмоқда. Олдинда 4та тур бор.

- Жамоа олий лигада қолишига ишонасизми?

- Охиригача курашамиз. Бухородек вилоятга олий лигада клуб керак. Таркибимизда йўқотишлар жуда кўп: Георгиев мавсум охирига қадар сафдан чиқди, Антонюк яқинда жароҳатидан қутулди, Тимур Аюпов оилавий сабаблар туфайли клубдан кетди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика