RU

Последние новости

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  6 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан: "Натижа учун ўйнаймиз" Новости

Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан: "Натижа учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчиси Шерзод Абдулбориев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Авваламбор ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз". 

Футболчиларга мотивация бериш ҳақида:

Биз ушбу турнирга жуда катта мотивация билан келганмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори. Ўйиндан ўйинга жамоа ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, эртага иштиёққа тўлиб майдонга тушамиз. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга.

Гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари:

Гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди, энди эса бор эʻтиборимизни эртанги баҳсга қаратганмиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинга бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Масʻулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз. 

Шерзод Абдулбориев: "Эртага муҳим учрашувда майдонга тушамиз. Ўзимизга бўлган ишонч билан ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Бу борада тайёргарлик ҳам олиб боряпмиз. Рақибимизни ўрганишда давом этяпмиз".

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика