Жалолиддин Машарипов: "Ал Ҳилол" бор кучи билан ўйнади"
24 фев 2016 21:04
Новости
Жалолиддин Машарипов: "Ал Ҳилол" бор кучи билан ўйнади"
"Пахтакор" футболчиси Жалолиддин Машарипов "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин қийин бўлди. Рақибнинг кучли эканлиги кўриниб турибди. Дастлабки ўйинда мухлисларимиз олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қилдик. Қийин бўлса ҳам, жавоб ўйинида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Ал Ҳилол" ўйнаса бўладиган жамоа. Имкониятларимиз бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Жавоб ўйинида ғалаба учун ўйнаймиз.
- Рақиб бугунги ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилди деб ўйлайсизми?
- Рақиб бугун бор кучи билан ўйнади деб бемалол айта оламан. Майдонга тушганимдан кейин бунга амин бўлдим. Четдан туриб кузатганда бу нарса билинмайди, аммо, майдонни ўзида бўлсангиз буни дарҳол сезишинингиз мумкин", - дея ўз фикрларини якунлади футболчи.
Комментарии