RU

Последние новости

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  10 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  7 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  58 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик" Новости

Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистон билан иккинчи ўйинда ҳақиқий ирода кўрсатдик"

Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча меҳмонда Қозоғистонга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Дастлаб ҳисобда 0:3 ҳисобида ортда бораётган вакилларимиз, баҳс якунида 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизнинг голларидан бирига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса мазкур беллашувдан сўнг унинг фикрлари ва таассуротлари билан қизиқдик. 

"Бу жаҳон чемпионатидан кейинги илк йиғинимиз ҳисобланарди. Умумий таассуротлар яхши. Илк ўйинда омадимиз келмади. Вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Навбатдаги баҳсда эса характер кўрсата олдик. Рақибимиз жиддий жамоа. Улар Жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан ўрин олишди. Бундай ўйинлар доим фойдали бўлади. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан", - дейди Ихтиёр Ропиев. 

- Учрашувга мезбонлик қилган "Жаксилик Ушкемпиров" аренаси ҳақида нима дея оласиз? Паркет сифати терма жамоамиз ўз ўйинини кўрсатишига қанчалик таъсир қилди?

- Нур-Султондаги аренадаги биринчи беллашувда ўз ўйинимизни топа олганимиз йўқ. Паркет бироз сирпанчиқ. Шунинг ҳисобига кўп хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи ўйинга эса ўзимизни бунга тайёрладик. Кўрганингиздек ўйин бошқача кечди. 

- Рақиб томонга прессинг қўллашда бироз секинроқ ҳаракат қилинди. Бу борада мураббийлар штаби қандай кўрсатмаларни беришди?

- Ҳисоб тенглашгунча прессинг ташкил қилдик. Мураббийлар танаффусда шошмасликни, прессингни тўғри уюштиришимизни айтишди. Амалда бу ғалабамизни таъминлади. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика